Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Карлос Кейруш: «Эртага кўпроқ ҳужум ҳақида ўйлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Гарчи Жанубий Корея терма жамоаси Теҳрондаги расмий ўйинларда ҳали бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган бўлса-да, Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейрушнинг фикрича, гуруҳ пешқадами устидан ғолиб чиқиш учун катта куч керак экан.

"Назарий жиҳатдан Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2014 саралашида фаворит ҳисобланади. Лекин ўйиндан олдин ғалаба қозонган ёки мағлуб бўлган жамоа бўлмайди. Корея каби кучли жамоаларга қарши ўйинда ғалаба қозониш учун футболчилар майдонда нафақат яхши ўйнашлари, балки учли мотивацияга ҳам эга бўлишлари лозим. Шунинг учун 3 очкога эга бўлиш учун тер тўкиб ўйнашимиз лозим", дейди Кейруш бугунги матбуот анжуманида.

"Ишончим комил, Корея билан ўйинда ўйиннинг ҳар бир дақиқаси катта аҳамиятга эга. Ҳар бир ҳаракат, узатма ёки зарба бу ўйинда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Биз 90 дақиқа давомида ташаббусни сақлаб туришимиз керак. Бутун ўйин давомида ўз тактикасини рақибга ўтказа олган жамоа якунда ғалаба қозонади".

Кейруш терма жамоанинг 2та ўйиндан иборат голсиз сериясига чек қўйилишига умид қилмоқда. Шунингдек, у ўзининг қўлостида терма жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатаётгани ҳақидаги фикрни инкор қилди.

"Эрон футболчи ҳақида гапирадиган бўлсам, мен бу ерга келгунимга қадар, Эронда кўплаб ишлар амалга оширилган. Бизнинг битта ўйинга тўғри келадиган голларимиз сони 0,75тани ташкил қиларди, ҳозир эса бу кўрсаткич 2та голдан ошди. Мана шундай кўрсаткичларга қарамай, биз Ливан ва Қатар дарвозасига гол ура олмадик. Шунинг учун эртага ҳимоядан кўра ҳужумни кўпроқ ўйлаймиз", дейди мураббий.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 21:38, 15.10.2012.
Ўқилди: 4246 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.