Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Миржалол Қосимов: «Қатарни мағлуб этсак, биринчи даврани 2-ўринда якунлашимиз мумкин»

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган терма жамоамизнинг машғулоти пайтида Миржалол Қосимов маҳаллий телеканаллардан бирига интервью берди. Ушбу интервьюнинг аудиоёзувини ЎФФ матбуот котиби ўз Твиттерига қўйди. Уни мухлислар эътиборига ҳавола қиламиз.

— Терма жамоангизнинг ЖЧ саралаш босқичидаги иштироки ва ЖЧ йўлланмаси учун курашдаги имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?
— Жаҳон чемпионати саралашининг 4-босқичини ёмон бошладик. Ўз майдонимизда Эронга ютқазиб, Ливан ва Жанубий Корея билан дуранг ўйнадик. Учта ўйиндан кейин ҳисобимизда 2 очко бор. Албатта, ундан кўпроқ бўлишини истагандик. Лекин ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Эртанги ўйинда ғалаба қозона олсак, биринчи даврадан кейин саралаш босқичини 2-ўринда якунлашимиз мумкин.

— Ҳам терма жамоа, ҳам "Бунёдкор" бош мураббийи бўлиб ишлаш қийин эмасми? Ҳозирда "Бунёдкор" билан ишларингиз яхши кетмоқда ва умид қиламизми, терма жамоада ҳам яхши натижаларга эриша оласиз.
— Худо хоҳласа, терма жамоада ҳам ғалабаларга эришамиз. Албатта, иккита жамоада ишлаш кўп вақтни олади ва шунинг учун ҳам ишлаш осон эмас. Лекин ишлаш мумкин. "Бунёдкор"да бир неча йиллардан бери ишлаб келаётганим учун ҳар бир футболчининг имкониятларини яхши биламан. Терма жамоа эса қисқа муддатга тўпланади ва 3-4 кун машғулот ўтказиб, дарҳол ўйинда иштирок этамиз. Бу нормал ҳолат.

— "Бунёдкор" ОЧЛнинг ярим финалида Кореянинг "Улсан" жамоаси билан тўқнаш келади. "Ал-Ҳилол" эса ўз майдонида бу жамоага 0:4 ҳисобида ютқазди. Бундай ҳисоб сиз учун сюрприз бўлдими?
— "Улсан" — Кореянинг яхши жамоаларидан бири. Унинг сафида терма жамоага аъзо бўлган бир нечта футбочлилар тўп суради. "Ал-Ҳилол"га қарши ўйинда кореяликлар барча имкониятлардан фойдаланишди ва шунинг учун ҳисоб мана шундай йирик кўриниш ҳосил қилди.

— "Улсан"га қарши ўйинда жамоангизнинг ўйинини қай  тарзда ташкил қиласиз? Кореяликлар кучсиз жиҳатларини кўра олдингизми?
— Айтиб ўтганимдек, "Улсан" яхши жамоа. Шунинг учун бизга осон бўлмайди. Аммо ҳар бир жамоанинг кучли ва кучсиз томонлари бўлади. "Улсан"да ҳужум чизиғи кучли, уларга эркин ўйнаш имконини бериш керакмас. Рақибга гол уриш имконини бермасдан, ўзимиз яратган вазиятларни голга айлантира олсак, яхши натижага эришамиз.

— Жамоангизда Шавкат Муллажонов бор. У яқинда Саудиянинг "Ан-Наср" клубига ўтди ва у ерда яхши ўйин кўрсатмоқда. Нима деб ўйлайсиз, Саудия клубига ўтганидан кейин унинг ўйинида ўсиш кузатилдими?
— Шавкат яхши футболчи, яхши ҳимоячи. У сўнгги йилларда яхшигина ўсишга эришди. Шунинг учун ҳам доимий равишда "Ан-Наср"нинг асосий таркибида ўйнамоқда. У бежизга терма жамоага ҳам таклиф қилинмаяпти. Мана шуларнинг ўзи Муллажоновнинг қандай футболчи эканини исботлаб турибди. У жуда фойдали ҳимоячи.

— Терма жамоа бош мураббийи сифатида футболчиларнинг хорижда тўп суришига муносабатингиз. Улар қайси чемпионатларда ўйнагани фойдалироқ: Форс кўрфази мамлакатларидами ёки Европада?
— Буни футболчиларнинг ўзлари ҳал қилишгани яхши. Энг асосийси, футболчилар қаерда фаолият олиб боришмасин, доимий равишда ўйнаб туришлари керак. Футболчи учун бу энг кераклиси. Футболчи Европа жамоаси билан шартнома тузиб, унинг таркибида ўйнамасдан, фақат машғулот ўтказиш билан чекланса, бундан футболчи учун наф йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:29, 16.10.2012.
Ўқилди: 5102 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.