Чили футбол ассоциацияси собиқ президенти Хуан Карлос Берлинер мамлакат термасига Каталониянинг «Барселона» клубини бошқарган ва ҳозирда таътилда бўлган Хосеп Гвардиолани олиб келиш борасида таклик тайёрланаётганини гапириб ўтди.
«Менимча, Гвардиола — энг яхши мураббий. Биз унга ўзимизнинг лойиҳаларимизни жиддий эканини исботлаб бера олишимиз мумкин. Пул у учун асосийси эмас. Асосийси бизга ўхшаган терма жамоаларни бошқариш. Бизда уни кўндира олишиимконияти бор», дея Берлинернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Las Ultimas Noticias» нашри.
Ҳозирги вақтда Чили терма жамоаси Уругвай билан биргаликда 4-ўринни бўлишиб туришибди. Ассоциация амалдаги бош мураббий Клаудио Борхининг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиолага шунингдек Италиянинг «Милан» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.