Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич "Ас-Садд" жамоасидан қизиқарли таклиф олди.
Қатар клуби 37 ёшли хорватиялик футболчига Саудиянинг "Ал-Аҳли" билан бирга даъвогарлик қилмоқда.
Журналист Ромайн Молинанинг сўзларига кўра, "Ас-Садд"нинг таклифи унда Модричнинг футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг дарҳол мураббийлик лавозимига ўтиши ҳақидаги банд борлиги билан эътиборлидир. Аввалроқ "Ас-Садд" ҳозирда "Барселона"ни бошқараётган Хави Эрнандес билан ҳам худди шундай сценарийни амалга оширишга муваффақ бўлганди.
Лука Модрич келажаги борасида ҳали бир қарорга келгани йўқ. Ярим ҳимоячининг шартномаси шу ойда тугайди, бироқ футболчининг ўзи бир неча бор "Реал"да қолиш истагини билдирган.