Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Чемпионлар лигаси финалидан кейинги рақам ва фактлар

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг финал учрашувида “Манчестер Сити” Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Интер”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. “Дарё” финал ўйинига оид статистика ва рекордларни битта саҳифага жамлади.

“Манчестер Сити” ўз тарихида илк бор ЕЧЛ/ЕЧК ғолиблигини қўлга киритди ва иккинчи Еврокубокка эга чиқди. “Шаҳарликлар” 1970 йилда Кубок эгалари Кубогида ғолиб чиққанди.

Тарихда биринчи марта бир мавсумда Еврокубоклар финалларига етиб келган уч италян клуби ҳам мағлуб бўлди. 2022/23 йилги мавсумда “Интер”гача Европа Лигасида “Рома”, Конференциялар Лигаси финалида “Фиорентина” мағлуб бўлди.

Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси билан “Манчестер Сити” треблга эришди ва бундай натижа қайд этган саккизинчи клуб бўлди. Бундан аввал жамоа АПЛ ва Англия Кубогида ғолиб чиққанди. Инглиз клубларидан фақат “Манчестер Юнайтед” (1998/1999) бундай натижага эришганди.

“Манчестер Сити” футболчиси Эрлинг Ҳоланд жамоадаги дебют мавсумида 53 ўйинда иштирок этиб, 52 та гол урди ва учта совринга эга чиқди.

Шунингдек, у бир мавсумда ҳам миллий чемпионатда, ҳам Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиб, иккала мусобақада ҳам тўпурар бўлган иккинчи футболчига айланди. Аввалроқ бундай натижага Криштиану Роналду эришганди.

“Шаҳарликлар” футболчиси Хулиан Альварес бир мавсумда ҳам требл ютган, ҳам Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан биринчи футболчига айланди. Шунингдек, у мундиал, Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер Лигасида ғалаба қозонган энг ёш футболчи бўлиб, Херард Пикенинг рекордини янгилади.

“Манчестер Сити” дарвозабони Скотт Карсон икки хил инглиз клуби билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан иккинчи футболчига айланди. Бунгача дарвозабон 2004/05 йилги мавсумда “Ливерпуль” билан ЕЧЛни қўлга киритганди.

“Манчестер Сити” мураббийи Пеп Гвардиола икки жамоа билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан олтинчи мураббийга айланди. Испаниялик мутахассис аввалроқ “Барселона” билан ушбу мусобақани ютганди. Унгача Эрнест Ҳаппел, Оттмар Ҳицфелд, Жозе Моуриньо, Юпп Ҳайнкес, Карло Анчелотти бу натижага эришган. Шунингдек, Гвардиола Европа футболида икки марта треблга эришган биринчи мураббий бўлди.

Гвардиола ЕЧЛ/ЕЧК бош соврини қўлга киритиш бўйича (3 марта) Боб Пейсли ва Зинедин Зиданинг натижасини такрорлади. Фақат Анчелотти (4) улардан олдинда.

Риёд Маҳрез ЕЧЛ/ЕЧКда ғолиб чиққан тарихдаги иккинчи жазоирлик футболчи бўлди. Бунга қадар 1987 йилда Раба Мажир “Порту” сафида ушбу совринга эга бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:44, 11.06.2023.
Ўқилди: 3782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.