Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Европада ҳамма ҳам “Сити”нинг ғалабасидан хурсанд эмас

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” 2022/2023 йилги Чемпионлар Лигаси ғолиби! “Шаҳарликлар” Европанинг асосий кубогини қўлга киритган 23-жамоага айланди. “Сити” тарихда треблга эришган 10-клуб бўлди. Гвардиола жамоасининг муваффақияти ҳақидаги Европа матбуоти нималар деяпти?

The Guardian нашрининг таъкидлашича, "Сити" жуда узоқ вақтдан бери Чемпионлар лигаси соврини ортидан юрибди: "Манчестер Сити” учун бу шон-шараф тожи, улар чўққига кўтарилишни истаган кубок. Кўпинча клублар Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишидан олдин азобланиши кераклиги айтилади. “Сити” буни амалга оширди. Европа элитасида ва олдиндан айтиб бўлмайдиган рақобатда ички устунлик ҳеч қандай кафолат эмас эди".

“Ҳатто буюк футболчилар қандай қилиб абадийликка киришларини танламайдилар ва “Манчестер Сити” йигитлари шанба оқшомида олов, сув ва мис қувурлардан ўтишди, улар одатдаги сеҳрларини кўрсатишмади. Аммо охир-оқибат уларнинг изланишлари муваффақиятли бўлди. "Сити"нинг ғалабаси маълум бир футбол ғоясининг натижаси бўлиб кўринади ва Гвардиола "Барселона"дан кетганидан бери таъқиб қилган лаънатни йўқ қилади” - дейди L'Equipe. журналисти.

Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри Гвардиола учун хурсанд, бироқ “Сити” финалда бошқа ўйинларга нисбатан кучсиз кўринди, деб таъкидлади: “Гвардиола ўзининг учинчи Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Бундай имкониятни қўлдан бой бериш кечирилмас бўлар эди. Пеп мўъжизалар кўрсатмасдан уни уйига олиб келди. Бу сафар энг буюк мураббий учун ҳам фақат натижа муҳим эди”.

“Манчестер Сити” Европанинг энг яхши жамоаси. Бу улар учун ҳамма нарса эди ва Истанбулда ярим тунга беш дақиқа қолганда улар Эверестга кўтарилишди”, деб ёзади Manchester Evening News “Сити”нинг ғалабасини дунёдаги энг баланд тоққа чиқишга қиёслади.

Corriere della Sera жамоаси финалда ёқимли сюрприз бўлган "Интер" бош мураббийи Симоне Индзагини алоҳида таъкидлади: "Чемпионлар лигаси финалида кўпчилик узоқ вақтдан бери менсимайдиган мураббий Эйнштейн - Гвардиола футболини 60 дақиқа ўлдиришга муваффақ бўлди".

Барча ОАВларнинг қаҳрамони Хосеп Гвардиола. BBC Sport жасорат билан испанияликни футбол тарихидаги энг яхши мураббий деб атади: “Гвардиола – футбол тарихидаги энг буюк мураббий. У доимо нимадир ютаётгани учун эмас - 35 та йирик соврин ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда, у футболни ўзгартиргани учун”.

“Гвардиола кубокни Индзагидан олди, аммо ҳеч ким “Интер” мухлисларнинг онги ва қалбидан ўчира олмайди. "Интер" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган сўнгги Италия клуби бўлишдан ташқари, финалда ҳам уни ютқазган охирги клуб бўлди. Аммо Истанбулда "Интер" тарихидаги энг яхши мағлубиятга увҳради”, деб ёзди Calciomercato.

Испаниянинг АS нашри Родрини алоҳида таъкидлади: "Бу йил Родри янада яхшиланди. У ноёб футболчи, Гвардиола схемаси учун у мутлақо асосдир. Бундан буён ҳеч ким жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячилар ҳақида гапирганда Родрини унута олмайди.

Tuttosport нашри “Ювентус” афсонаси Алессандро Дел Пьеронинг финал натижасини сарҳисоб қилганидан иқтибос келтиради: “Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” ўйнаган энг хунук ўйинда ғалаба қозонди”.

Киритилди: 19:52, 11.06.2023.
Ўқилди: 5808 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.