Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Миржалол Қосимов: «Бунақа жазирамада жанговор ўйин кўрсатган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман»

Баҳо:
+2 | -

Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етгач, бош мураббийлар ииштирок этишди. Унда Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

— Ушбу ғалабадан кейин очколаримиз сонини 5тага етказиб олдик ва гуруҳнинг иккинчи ўйини — Эрон - Жанубий Корея ҳали бошланмаган. Бундан кейинги ҳар бир ўйинга худди сўнгги ўйинга чиққандек ҳаракат қилиб, иложи борича кўпроқ очко жамғаришга ҳаракат қиламиз.

— Кеча матбуот анжуманида ҳар бир ўйинда голли ваиятлар кўп бўлаётгани, аммо улардан фойдаланишда оқсаётганингизни айтиб ўтгандингиз. Бугунги ўйинда эса Ўзбекистон хавфли вазиятларни кам вужудга келтирди, бироқ гол уриб ғалаба қозонди. Эндиги фикрингиз қандай?
— Кеча матбуот анжуманида бугун тезкор футбол кўра олмаслигимизни айтиб ўтгандим. Боиси, иссиқ ҳаво бунга имкон бермасди. Бундан шароитда кўп ўйин тўхталишлари ва вақт чўзишлар бўлади. Бугун ана шу нарса юз берди. Агар ўйин кечроқ, нисбатан салқинроқ ҳавода ўтказилганда, ўйин суръати тез бўларди ва ўйинда голли вазиятлар кўпроқ бўлиши мумкин эди. Хавфли вазиятлар бизда ҳам, Қатарда ҳам кам бўлди. Яратилган битта вазиятдан унумли фойдалана олганимиздан хурсандман. Бу гол бизга ғалаба келтирди. Кейинги ўйинларда ҳам йигитлар шундай ҳаракат қилишса, ўйиндан ўйинга очколаримиз сонини кўпайтириб борамиз.

Футболчилар ўйиндан олдин берган барча кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди ва шу сабабли мезбонларда гол уриш учун имкониятлар кўп бўлмади. Бунақа жазирамада жангавор ўйин кўрсатган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман.

— Бунгача ҳам Ўзбекистон ушбу гуруҳда ЖЧга чиқиш учун фаворит жамоа ҳисобланаётганди. Бугунги ўйинда ғалаба қозониб, ушбу мақомни тасдиқлади. Ана шу ғалабадан кейин бу фикрга нима дея оласиз?
— Ҳақиқатан ҳам саралашнинг 4-босқичини ўйин томонлама эмас, натижалар бўйича ёмон бошлагандик. Шунинг учун ҳам футболчилар вазиятни яхши ҳис қилиб туришганди. Футболда энг кераклиси — вазият яратиш. Вазият яратилса, гол бўлади. Айтиб ўтганимдек, ҳар бир ўйинга жиддий ёндашиб, бугунгидек ўйнасак, албатта ўз мақсадимизга эришамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:15, 16.10.2012.
Ўқилди: 6818 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.