Бугун Европанинг бир қатор стадионларида яна икки йилдан сўнг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш илинжисидаги терма жамоалар навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
Яна бир кутилмаган натижалардан бири «Ғ» гуруҳида қайд этилди. Ўтган турда Россия терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйган Португалия терма жамоаси ҳалиям, ўзига келмаган шекилли, ўз уйида Шимолий Ирландия терма жамоасига қарши учрашувда зўрға дурангга эриша олди, холос. Россия терма жамоаси эса азарбойжонликларга қарши учрашувда катта қийинчилик билан ғалабани қўлга киритишди. Биргина Роман Широковнинг пенальтидан киритган голи Россияни гуруҳнинг ҳақиқий етакчисига айлантирди. Исроил эса Португалиянинг навбатдаги очко йўқотишидан унумли фойдаланиб Люксембургни йирик ҳисобда мағлуб этгани эвазига очколар сони бўйича португалияликлар етиб олишди.
ЖЧ-2014. САРАЛАШ БОСҚИЧИ. ЕВРОПА
F ГУРУҲИ
ПОРТУГАЛИЯ – ШИМОЛИЙ ИРЛАНДИЯ 1:1 (0:1)
Голлар: Поштига (79) – Макгинн (30).
Португалия: Патрисиу, Мигел Лопеш (Аморим, 46), Алвеш, Пепе, Жоау Перейра (Эдер, 74), Велозу, Моутинью, Рубен Микаэл (Варела, 61), Нани, Поштига, Роналду.
Шимолий Ирландия: Кэрролл, Макгиверн, Ж. Эванс, Кэткарт, Бэйрд, Норвуд, Эванс, С. Дэвис, Макгинн, А. Хьюз, Лаферти.
РОССИЯ – ОЗАРБОЙЖОН 1:0 (0:0)
Гол: Широков (84, пенальти).
Россия: Акинфеев, Ещенко, Игнашевич, В.Березуцкий, Д.Комбаров, Широков, Денисов, Самедов (В.Бистров, 62), Файзулин (Глушаков, 46), Кокорин, Кержаков (Дзагоев, 79).
Озарбойжон: Агаев, Абышов, Шукюров, Медведев, Левин, Жавадов, Чертоганов (Алиев, 84), Гекдемир, Надиров (Гусейнов, 46), Озкара, Субашич (Амиргулиев, 63).
ИСРОИЛ – ЛЮКСЕМБУРГ 3:0 (2:0)
Голлар: Хемед (13, 48), Бен Басат (35).