Кириш Регистрация

Зинченко: "Фаолиятимни якунлагач, Украинада яшайман"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" футболчиси Александр Зинченко Украинага қачон абадий қайтишини айтди.

- Украинадаги урушда ҳалок бўлган одамларни биласизми?

- Албатта.

- Улар орасида сизнинг дўстларингиз борми?

- Улар бунчалик яқин дўстлар эмас, лекин, барибир дўстлар.

- Сиз билган одамлар ўлдирилганми?

- Ҳа, улар ўлдирилган. Уйлари бомбалар билан вайрон қилинган. Улар ҳеч нарса қилишмади, бунга лойиқ эмас эдилар.

- Оилангиз Украинадами?

- Ҳа. Улар мамлакатни тарк этишни хоҳламайдилар. Бу уларнинг уйи. Футболчилик фаолиятим якунлангач, мен ҳам Украинада яшайман. Бу миллион фоиз аниқ", — деди Зинченко.

Киритилди: 14:17, 15.06.2023.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.