"Вест Хэм" ёзда Деклан Райсни сотади. Хабарларга кўра, клуб аллақачон ўз юлдузининг ўрнини қандай тўлдиришни ўйлай бошлаган. "Болғачилар" Райсни камида 92 миллион фунтга сотишни режа қилган.
Агарда у жамоадан кетса, унинг ўрнини "Ноттингем" ярим ҳимоячиси Бреннан Жонсон эгаллаши мумкин. Аммо "Ноттингем" ўз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Жонсон учун келган 30 миллион фунтлик таклиф рад этилган.