Кириш Регистрация

“Бундай жангни орзу қилардим”. Шаҳрам Ғиёсов якшанба кунги жанг олдидан нигоҳлар тўқнашувида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (13-0, 9 КО) АҚШда Ўзбекистон вақти билан 18 июнь тонгида навбатдаги жангини ўтказади.

Мазкур жангда унга америкалик Ҳаролд Калдерон (27-0, 18 КО) рақиб бўлади. 15 июнь куни жанг олдидан матбуот анжумани ва нигоҳлар тўқнашуви маросими бўлиб ўтди.

"Нью-Орлеанда жанг қилишимдан хурсандман. Бу мен учун катта имконият. Фақат олға бораман. Яхши жанг бўлади деган умиддаман, чунки рақибим яхши боксчи. Унинг рекорди — 27-0. Лекин мен ҳаваскор боксда 200 та жанг ўтказганман. Бу мен учун ўзига яраша устунлик беради. Бундай жангни орзу қилардим. Якшанба куни рингга чиқишга тайёрман, мухлислар учун яхши бокс кўрсатмоқчиман", — дейди Ғиёсов.

Қайд этиш керак ушбу жанг ғолиби WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланади. Айни вақтда ушбу камар Эррол Спенсга тегишли.

Ғиёсов сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, 10 раунд давом этган жангда мексикалик Кристиан Гомесни мағлуб этганди.

Калдерон эса охирги марта 2022 йил сентябрида рингга кўтарилган ва 3-раунддаги нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:44, 16.06.2023.
Ўқилди: 3161 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.