Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Мусулмон футболчи ҳақида ҳужжатли фильм олинди

Баҳо:
+ | -

Асли малилик, Англиянинг “Вулверхемптон Уондерерс” клуби ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Адама Траоре Рамазон ойида бошланган хайрия ишлари туфайли ҳужжатли фильм мавзусига айланди, деб хабар бермоқда Express & Star.

Ўйинчига бағишланган фильм "Адама Траоре: Муқаддас ой" деб номланган.

Футболчи бу йил Рамазон ойида Буюк Британиядаги ётоқхоналар ва меҳмонхоналарда яшовчи қочқинлар ҳузурига бориб, уларга совғалар улашди ва ўз тарихи билан ўртоқлашди. Адама Испаниянинг энг ноқулай ҳудудларидан бирида малилик муҳожирлар оиласида ўсган, аммо шунга қарамай, футболда муваффақият қозона олди.

Шунингдек, у озиқ-овқат тарқатувчи жойда маҳсулотлар учун жавонлар қуришда ёрдам берди, бошқа кўнгиллилар билан уйсизларга озиқ-овқат тарқатди ва ногирон болаларга футбол усулларини кўрсатди.

Адама Траоре ўз вақтини ва пулини хайрия ишларига сарфлайдиган ягона мусулмон спортчи эмас. Бу йил “Бавария”нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане Сенегалдаги хайрия ишлари учун Сократ мукофотини олди. "Ливерпул" юлдузи, мисрлик Муҳаммад Салоҳ эса Sunday Times нашрининг сахий инсонлар рейтингида 8-ўринни эгаллади.

Шуни ҳам айтиш лозимки, Адама Траоре футболчи бўлмаганда бемалол таржимонлик билан кун кечирса ҳам бўларди: у 6 та тилни билади.

Манба: azon.uz
Киритилди: 23:09, 16.06.2023.
Ўқилди: 2030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик