Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Али ал-Бадвавий Эрон – Ўзбекистон ўйинида ҳакамлик қилади

Баҳо:
+ | -

Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ЖЧ-2014 саралаш учрашувини амирлик Али ал-Бадвавий бошчилигидаги бригада бошқаради.

14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур ўйинлари доирасида Эрон терма жамоаси меҳмони бўлади. Теҳрондаги «Озоди» стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Эрон – Ўзбекистон учрашувини амирлик Али Ҳамад ал-Бадвавий бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда ватандоши Муҳаммад Жасим ал-Меҳайрий ва кувайтлик Ёсир Аҳмад Моърад (Кувайт) ёрдам беришади. БААлик Муҳаммад Абдулла Ҳасан учрашувнинг тўртинчи ҳаками сифатида кўрсатилган.

39 ёшли Али ал-Бадвавий халқаро ҳакамлик фаолиятини 2005 йилда бошлаган бўлиб, шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги бир қатор ўйинларни бошқарган. Жумладан, 2010 йилги жаҳон чемпионати саралаш 4-босқичида Бадвавий Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги иккита ўйинда ишлаган. Японияга қарши дастлабки ўйинда Қосимов шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлишса, Австралия терма жамоасига қарши сафар ўйинида вакилларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди.

Бундан ташқари, Бадвавий 2011 йилги Осиё Кубогида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги битта ўйинда хизмат қилган. Австралия терма жамоасига қарши Осиё Кубоги ярим финал ўйинида Вадим Абрамов қўл остидаги ўзбекистонликлар 0:6 ҳисобида рақибга имкониятни бой беришганди.

Маълумот ўрнида, Али ал-Бадвавий 24 октябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финал ўйинлари доирасида «Бунёдкор» (Ўзбекистон) – «Ульсан Хьюндай» (Жанубий Корея) ўйинини ҳам бошқариб боради.

ЖЧ-2014 саралаш, 4-босқич, 6-тур учрашуви
14 ноябрь, чоршанба
ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН
Бош ҳакам: Али Ҳамад ал-Бадвавий (БАА).
Ён қанот ҳакамлари: Муҳаммад Жасим ал-Меҳайрий (БАА), Ёсир Аҳмад Моърад (Кувайт).
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Абдулла Ҳасан (БАА).
Назоратчи: Абдулраҳмон ал-Диловар (Баҳрайн).
Комиссар: Чин-По Чанг (Хитой Тайпейи).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:46, 18.10.2012.
Ўқилди: 3884 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.