Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Чой Канг Хи: «Ютқаздик, лекин хафа бўладиган ўринда эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун жанубий Корея терма жамоаси Эрон сафаридан қайтиб келди. Аэропорт чиқиш йўлагида Корея ОАВ вакиллари бош мураббий Чой Канг Хини саволга тутишди. Бош мураббий шу ерда Эрондаги ўйин ва режалари хусусида қисқача фикр билдирди.

«Эрон билан ўйиндан кўп нарсани умид қилган эдим. Аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Бу жуда афсусланарли. Лекин гуруҳда ҳали хафа бўладиган ўринда эмасмиз. Биз ўйинда катта устунликка эришдик. Ҳар томонлама яхши ўйнадик.  Умуман олганда, Эронда муаммоларимиз ҳам кўп эди. Тайёргарлик учун вақтнинг қисқалиги, тоғли ҳудуднинг ноқулайликлари, футболчиларнинг жусмоний ҳолати тикланишлари… Ҳужумчи Ким Шин Вукдан ташқари барча ҳужумкор футболчиларни Европа легионидан тузиб чиқдим. Аммо Ким Бо Кёнг (“Кардиф Сити”) ва Ли Чунг Юнг (“Болтон”) кабиларнинг ўз клубларида захирада қолиб кетаётганликлари ўз сўзини айтди. Улар тезроқ формаларини тиклашлари керак. Сон Хун Мин машғулотларда ўзини кўрсатган эди. Лекин асосий ўйинда камчиликлари кўзга ташланиб қолди. 14 ноябрда Сеулда Австралия билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз ва барча чизиқларни қайтадан синовдан ўтказиш ниятидаман».

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:29, 18.10.2012.
Ўқилди: 4542 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.