Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рекорд такрорланмади ёхуд чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Баҳо:
+3 | -

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов – миллий терма жамоа сафида кетма-кет гол киритиш бўйича рекордчими ё рекордчи эмасми деган гаплар анча баҳс мунозарага сабаб бўлди. Хусусан, Championat.uz сайти уни рекордчи деб эълон қилиб юборишда шошиб қолгани, аслида Олег Шацких бундай рекорд соҳиби экани хақида ёзган эдим. Бунга жавобан championat.uz ходимлари мени виждонсизлик ва адолатсизликда айблашиб, расман узр сўрашимни, шунингдек ёзган мақоламни олиб ташлашимни талаб қилишибди.

Аслида мен бу мақолани ёзмоқчи эмасдим, лекин айнан Олег Шацкихга нисбатан қилинган адолатсизликка ва мухлисларга нотўғри маълумотларни тарқатилишига виждоним чидамаганимдан бу мақолани ёзган эдим.

Хуллас, ўз гапларимни исботи сифатида бир мақолани келтириб ўтсам. Кеча Россиянинг championat.com сайтида «Акинфеев установил сухой рекорд” (Акинфеев қуруқ рекорд соҳиби бўлди) деган мақола эълон қилинди. Бу мақолани рус тилида қуйидаги манзилдан ўқиб олишингиз мумкин.

Мақоланинг 4-бандида: “Озарбойжон терма жамоасига қарши ўтказилган ўйин Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев учун гол ўтказиб юбормаган кетма-кет 8-ўйин бўлди. Унинг қуруқ серияси эса 708 дақиқага етиб, терма жамоа таркибидаги энг узун қуруқ серияга айланди” – деб ёзилган.

Ижозатингиз билан бу хабарни бир таҳлил қилиб чиқсак. Игорь Акинфеевнинг ўйинлар сони бўйича қуруқ серияси 2011 йилнинг 10 август куни бошланди. Ўша куни Россия терма жамоаси Сербияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Акинфеев дарвозада 90 дақиқа тўп сурди. Шундан сўнг Игорь Россия чемпионати ўйинида оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Терма жамоадаги иккинчи қуруқ ўйинни эса 2012 йил 29 май куни Литва терма жамоасига қарши ўтказди (0:0). Учинчи қуруқ ўйин 1 июнь куни Италияга қарши ўтказди (0:0). Евро-2012 ўйинларида Россия дарвозасини Вячеслав Малафеев ҳимоя қилди. Акинфеев эса тўртинчи қуруқ ўйинни 15 август куни Кот Д’Иуварга (1:1) қарши ўтказиб, 59-дақиқагача тўп сурди, кейин унинг ўрнига Малафеев майдонга тушиб, гол ўтказиб юборди. Бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қуруқ ўйинлар ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари доирасига тўғри келди ва уларни ёритиб ўтиришга ортиқча хожат йўқ.

Энди 2011 йил 10 августдан бошлаб Россия терма жамоаси ўтказган ўйинлар рўйхатига назар солсак:
10.08.2011 Россия – Сербия 1:0 (Акинфеев 90 дақиқа ўйнади)
02.09.2011 Россия – Македония 1:0 (ўйнамади)
06.09.2011 Россия – Ирландия 0:0 (ўйнамади)
07.10.2011 Словакия – Россия 0:1 (ўйнамади)
11.10.2011 Россия – Андорра 6:0 (ўйнамади)
11.11.2011 Греция – Россия 1:1 (ўйнамади)
29.02.2012 Дания – Россия 0:2 (ўйнамади)
25.05.2012 Россия - Уругвай - 1:1 (ўйнамади)
29.05.2012 Литва - Россия - 0:0 (90 дақиқа)
01.06.2012 Италия - Россия - 0:3 (45 дақиқа)
08.06.2012 Чехия - Россия - 1:4 (ўйнамади)
12.06.2012 Польша - Россия - 1:1 (ўйнамади)
16.06.2012 Греция - Россия - 1:0 (ўйнамади)
15.08.2012 Россия - Кот-д'Ивуар - 1:1 (Акинфеев 59 минут, Малафеев 31 минут (гол ўтказди))
07.09.2012 Россия - Шим.Ирландия - 2:0 (90 дақиқа)
11.09.2012 Исроил - Россия - 0:4 (90 дақиқа)
12.10.2012 Россия - Португалия - 1:0 (90 дақиқа)
16.10.2012 Россия – Озарбойжон - 1:0 (90 дақиқа)

Демак, Игорь Акинфеевнинг қуруқ серияси бошлангандан кейин Россия терма жамоаси 18 ўйин ўтказди, шуларнинг 6 тасида Игорь тўлиқ ҳаракат қилди, иккитасида эса алмаштирилди. Эътибор берайлик, Игорь 18 та ўйинни баъзиларида, хусусан Сербияга қарши ўтказилган ўйиндан кейин 7 ўйинда майдонга тушмади. Лекин бу билан унинг “қуруқ” серияси узилиб қолмади. Чунки, орадаги ўйинларда майдонга тушмаслик билан кетма-кетлик узилиб қолмайди. Бу эса футбол ва умуман спорт статистикасининг оддий қонуни ҳисобланади.  Футболчи майдонга тушмас экан, у ўйин ўтказди деб ҳисобланмайди, ҳатто шу куни захира ўриндиғида ўтирган бўлса ҳам.

Шунингдек, Кот-д'Ивуар билан бўлиб ўтган ўйинда Игорь Акинфеев майдонга тушди, Россия эса гол ўтказиб юборди. Лекин бу пайтга келиб, Игорь ўз ўрнини Малафеевга бўшатиб берган эди. Бу ҳолат ҳам қуруқ серияни узилишига олиб келмади.

Энди Олег Шацких рекордига қайтамиз. Хужумчимизнинг голли серияси  1997 йилнинг 1 июнь куни бошланди ва кетма-кет 6 ўйин давом этди. Ўзбекистон терма жамоаси эса бу орада 7 ўйин ўтказди.

01.06.1997 - Индонезия 1-1 Ўзбекистон (1 гол)   
20.06.1997 - Ўзбекистон 3-0 Индонезия (1 гол)   
29.06.1997 – Камбожжа 1–4 Ўзбекистон (ўйнамади)
24.08.1997 - Ўзбекистон 5-1 Яман (2 гол)
07.09.1997 - Япония 6-3 Ўзбекистон (2 гол)   
12.09.1997 - Жанубий Корея 2-1 Ўзбекистон (1 гол)   
20.09.1997 - Қозоғистон 1-1 Ўзбекистон (1 гол)

Дарҳақиқат, Олег Шацких 29 июнь куни Камбожжа билан сафарда бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамиз таркибида майдонга тушмади, демак бу билан унинг голли серияси узилиб қолмади. Худди Игорь Акинфеев 7 ўйинда майдонга тушмаса ҳам, унинг қуруқ серияси узилиб қолмагандай. Ваҳоланки, Олег Шацких Камбожжа билан ўйинда лоақал 1 дақиқа тўп сурганида эди, бу серия узилиб қоларди.  Демак, кетма-кет ўйинларда гол уриш бўйича мутлоқ рекордчи Олег Шацких ҳисобланади ва у кетма-кет 6 та ўйинда 8 та гол киритган.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, championat.uz ходимлари билан даҳанаки жангга киришиш ва бу билан сохта обрў орттириш ниятида эмасман. Сизларга ёзган мақолангизни яна бир бор ўқиб чиқиб, чуқур таҳлил қилишингизни тавсия қиламан. Айниқса Игорь Шквиринга тааллуқли жойини обдон ўйлаб кўришингиз ва унга Игорь Акинфеев мисоли орқали баҳо беришингизни илтимос қиламан. Санжар Турсуновга эса соғлиқ-саломатлик ва кейинги ўйинларда ҳам омадли серияни узмасдан, гол киритишини тилайман.

Айтганча, мақола якунида муаллиф Нарзулла Сайдуллаев ўзини ҳаваскор журналист ва тажрибасиз статистикачи деб ёзибди. Мен эса ўзимни бундай деб ҳисобламайман - оддий бир мухлисман холос. Лекин бунақа мақола ёзишдан олдин, кулгига қолмасликларингиз учун олдин статистика соҳасининг усталаридан маслаҳат сўрашни тавсия қиламан. Айтадиларку, “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деб.

Ҳурмат билан Сардор Юсупов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:38, 19.10.2012.
Ўқилди: 7130 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.