"Ньюкасл Юнайтед" янги дарвозабон харид қилади. Хабарларга кўра, "Вест Бромвич" посбони Жош Гриффитс "қарғалар" радарига тушган. Эдди Хоу 21 ёшли футболчини Ник Поупга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
У Англиянинг 20 ёшгача бўлган жамоаси аъзоси саналади. У "Ньюкасл"нинг иккинчи рақамли дарвозабони Карл Дарлоу ўрнини эгаллайди. Дарлоу эса "Мидлсбро"га ижарага берилади.