Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Килиан Мбаппе, Харри Кейн ёки Эрлинг Холанд: "Реал" кимни сотиб олиши лозим?

Баҳо:
+ | -

Ҳар ёзда "Реал" қандайдир янгилик яратар эди. Аммо охирги пайтларда буни кузатмаяпмиз. Ҳозир шундай пайтга келиндики, мадридликларга марказий ҳужумчи ўта катта заруратга айланди. Бунга Карим Бенземанинг Саудия Арабистонига тўсатдан жўнаб кетиши сабаб бўлди. Айни дамда "қироллик клуби" олдида марказий ҳужум борасида учта йўл бор. Улардан биринчиси ва энг ҳақиқатга яқини бу Килиан Мбаппе харидидир. Мбаппе яқиндагина "ПСЖ"дан 2024 йилда кетишини билдирган эди.
Иккинчиси Харри Кейн саналади. Англия терма жамоаси аъзоси "Тоттенхэм"дан ҳозир кетиши, ёки 2024 йилда эркин агентга айланиши керак. Шунингдек, "Манчестер Сити" супер-юлдузи Эрлинг Холанд ҳам эҳтимолий харидлар ичида мавжуд. Аммо "Реал" улардан қай бирини танлаши керак? Қуйида шу саволга жавоб изладик.

Нарх масаласи

Флоринтино Перес юқорида номлари келтирилган футболчилар учун шунчаки талабгор бўлмайди. Бу чуқур ва узоқ ўйланиши керак бўлган масала ҳисобланади. Хусусан, "ПСЖ" Мбаппени қанчалик жамоада олиб қолишга ҳаракат қилмасин, футболчининг ўзи барибир "Реал"га талпинаверса, раҳбариятнинг қўлидан ҳеч нима келмайди. Шундай экан, назарий жиҳатдан "Реал"га Мбаппе трансфери осонроқ кечади. Харҳолда, парижликлар ўз ҳужумчисини текинга йўқотишни истамайди.
Кейинги вариант бўлган Харри Кейн борасида ҳам ўхшаш вазият кузатилмоқда. Футболчи бир йилдан кейин эркин агентга айланади. Аммо "шпорлар" уни янги битим тузишига умид қилмоқда. Бироқ, ташқи томондан қараганда, "Тоттенхэм"дагилар шундай сокинки, худди Кейннинг амалдаги шартномаси 2024 йилда эмас, балки 2034 йилда тугайди. Аслида ҳаммаси бунчалик осон эмас.
Холанд борасида ҳаммаси аниқ. Уни ҳар қандай вазиятда ва ҳар қандай суммага "Манчестер Сити" қўйиб юбормайди. Унинг номини қизиқ бўлиши учун киритдик холос. Шундай экан, Мбаппе ва Кейн масаласида 100 миллион евро атрофидаги музокараларга кирилса, бўлаверади.

Мослик фактори

Агарда Мадрид клуби Бенземага айнан ўхшайдиган ҳужумчи истаётган бўлса, у ҳолда Кейн варианти айни муддао бўлади. Инглиз ҳужумчиси ҳақиқий тўпурар ва ижодкор ўйинчи. У керак пайтда ортга қайтиб, тезкор шериклари учун майдон марказида ишлаб бера олади. Кейн учун "Реал"да Сон вазифасини Вини Жуниор бажариб беради.
Мбаппе масаласида бироз муаммо мавжуд. Негаки, у Винисиус позициясида ҳаракат қилишни истайди. "ПСЖ"да айнан мана шу нарса муаммога айланган, ҳужумчи раҳбариятдан страйкер сотиб олишни сўраб, ўзи чапга ўтмоқчи эди. Негаки, Мбаппенинг ҳар қандай жамоага фойдаси энг кўп қанотда тегади.
Кейн ва Мбаппе ўзларининг турли хил қобилиятлари билан ҳужумда фойдали бўлиши мумкиндир. Аммо улар Холандчалик марказда гол уриш машинасига айланиши борасида шубҳалар мавжуд.

Юлдузлик фактори

Биз афсонавий "Реал" ҳақида гапиряпмиз. Шундай экан, жамоа қиладиган ҳар бир трансферининг маркетинг томонларига ҳам эътибор беришга мажбур. Айниқса, ҳужум масаласида. Юлдузлик борасида учта футболчи ичида фақат битта ғолиб бор ва у Мбаппедир. 24 ёшли футболчида майдон ва ундан ташқарида етарлича харизма мавжуд. Унинг умри фақат Франция чемпионатида ўтаётганини ҳисобга олсак, Мбаппенинг "Реал"га кўчиши даҳшатли ҳодиса бўлган бўларди.
Холанд юлдузлик борасида унчалик ҳам устаси фаранг эмас. У "Манчестер Сити"га келганидан бери мухлисларга бироз яқинлашди. Аммо норвегиялик ҳали ҳам интервьюлар бергиси келмайди. Харри Кейнни бу борада анти-юлдуз дейиш мумкин. 30 ёшли футболчи майдонда ўз ишини бажаради ва уйига оддий ишчи каби йўл олади.

Хулоса

Хайрон қолмаслигингиз аниқ ва бу реалликда ҳам содир бўлади. Ҳар томонлама олиб қараганда ҳам, "Реал" бизнингча, Мбаппе учун ҳаракатни давом эттириши керак. Энг яхшиси шу. Қолаверса, бу харид ҳозирги "Реал"нинг трансферлар сиёсати бўлмиш, ёш футболчиларни олиб келиш усулига ҳам мос келади. Мбаппенинг жамоага келиши, шубҳасиз, мадридликларни 2022-23 йилги мавсумдагидан яхшироқ кучга айлантиради.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:00, 20.06.2023.
Ўқилди: 5915 марта.
Фикрлар: 53 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испаниялик машҳур ҳакам «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги баҳсли вазиятни таҳлил қилди [5107]

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5011]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4067]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [2914]

Скоулз «Манчестер Юнайтед»нинг «қора рўйхати»ни тузди: Рўйхатда 8 нафар футболчи бор [2651]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [2418]

Флик Гавининг кўз ёшлари ҳақида тўхталди [2386]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2056]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1786]

«Реал» ҳужумчиси АПЛга йўл олиши мумкин [1780]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик