Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбекистон футболига кўз тегмасин! (мухлис мақоласи)

Баҳо:
+3 | -

Дунёда нима кўп, спорт турлари кўп. Лекин улар орасида футбол уйини ўзининг жозибаси билан алоҳида ажралиб туради, бу ҳакиқат. Майли, болалик вақтидами, барибир умрида бирор марта футбол ўйнамаган ёки футбол томоша қилмаган инсонни учратиш мушкул, менимча.

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоамиз учинчи бор Жаҳон чемпиони, ўсмирларимиз (U-16) Осиё чемпиони, «Бунёдкор» клуби ОЧЛ ярим финалчиси! Ҳа, ростанам Ўзбекистон футболига кўз тегмасин, бу менинг тилагим

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг ўн олти ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритганидан бошим осмонга етди. Мусобақада давлатимиз мадҳиясининг ҳар бир ўйиндан олдидан янграши мен ва оиламга куч-қувват, Ватанга меҳр-муҳаббат бағишлади. Мен шу азиз серқуёш ўлкам – Ўзбекистон фарзанди бўлганимдан бахтли эканимни яширмайман. Худога минг шукурки, осмонимиз очиқ, юртимиз тинч, кўнгилларимизда қувонч, ҳаётимиз фаровон.

Ўзим 2001 йилдан Хўжайли тумани 1-сон болалар ва ўсмирлар футбол спорт мактабида тренер-ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатаётганим боис, кўпинча ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги футбол мусобақасига бефарқ эмасман. Мамлакатимизда Президентимиз раҳномалигида миллионлар ўйини – футболни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилаётган юксак даражадаги эътиборнинг халқаро миқёсдаги ўрни каттадир. Президентимизнинг 2011 йил 19 январдаги «2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан юртимизда болалар футбол майдончалари қурилиб унда кичкина болажонларимиз футболнинг сирларини ўрганиб келишмоқда. Демоқчиманки, юртимизда спортга, айниқса болалар футбол спортига катта эътибор қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги болаларимиз-эртанги келажагимиз.

Эронда  ўтган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоамизнинг ғалабасидан жуда хурсанд бўлдим. Бу болакайлар эртанги келажагимиз саналади. Улар мустақиллигимизнинг 21 йиллик байрамига ва қолаверса ўзбек футболининг 100 йиллигига муносиб совға тайёрлашди.

Албатта, бу ғалаба ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Маълумки, футбол ҳаёти тўрт йиллик давр билан белгиланиб, ҳар тўрт йилда Жаҳон чемпионати ўтказилиб борилади. Барчангиз яхши биласиз, футболда натижага эришиш осон иш эмас. Бу жамоавий ўйин. Кўзланган мақсад йўлида бажарилаётган катта ҳажмдаги ишлар баъзида оддий мухлислар назаридан четда қолади. Биз мухлислар эса фақат ғалабага ўрганиб қолгандаймиз. Агар терма жамоамиз ёки клубларимиз халқаро майдонда ютқазиб қўйишса, албатта ранжиймиз.

Мамлакатимизда замонавий спорт иншоотлар Ўзбекистонимизнинг куч-қудратини мустаҳкамлашда, «Ўзбекистон - келажаги Буюк Давлат» шиорини амалга оширишда ишончли замин бўлажак.

Ўзбекистон футбол иқтидорларга бой давлат. Болалар футболини ривожлантирмай туриб, юқори савиядаги катталар футболига эришиб бўлмайди. Юртимизда кўплаб маҳоратли футболчи болалар тайёрланмоқда, бу ҳеч кимга сир эмас, болалар эса эртанги келажагимиз. Бизнинг ҳозирда энг асосий вазифамиз ана шу келажагимизни эҳтиёт қилиш. Токи бугунги ўсмирлар ва ёшлар эртага миллий терма жамоамизни янгидан янги ғалабалар сари етаклашсин!

Ўзбекистон футболига кўз тегмасин!

Абдумажид Қодиров,
Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани
1-сон болалар ва ўсмирлар футбол спорт мактабининг тренер-ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси
(LASSETТIUZB никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:31, 20.10.2012.
Ўқилди: 4723 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.