Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Golden Boy" қандай меъзонлар остида берилади?

Баҳо:
+ | -

Tuttosport нашри Европанинг энг яхши ёш ўйинчисини аниқлаб берувчи "Golden Boy" мукофотига даъвогарлардан иборат 100 нафар номзодлар рўйхатини эълон қилди. Ўтган йили Гави мукофот ғолиби бўлганди, Пабло мукофотни 2023 йилда олади. Football Benchmark таҳлилчилари ҳар бир ёшнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолаб, рейтинг тайёрлади. Рейтинг 2022 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан 2023 йилнинг 4 июнига қадар ўтказилган ўйинлар асосида тузилган.

Индекс учта асосий меъзон, шунингдек, футболчиларни терма жамоадаги ва клуб мусобақаларида кўрсатган ўйинлари учун қўшимча “бонус”ларни ҳам ўз ичига олади. Рейтингни тузиш меъзонларига спортга доир кўрсаткичлар, ўйин вақти ва футболчилар ўйнайдиган клубнинг салоҳияти киради.

Биринчи меъзон ўйиннинг турли жиҳатларини (тўп узатиш, уни тўхтатиш, гол уриш, ижодкорлик ва бошқалар) қамраб олувчи кўрсаткичларни ўз ичига олади. Шу билан бирга, турли позициялардаги ўйинчилар турли кўрсаткичлар тўпламига кўра баҳоланади. Масалан, ҳужумчи учун урилган голлар сони муҳимроқ. Ўйинчининг майдондаги барча ҳаракатлари, қайси мусобақада амалга оширилганлигидан қатъи назар, тенг баҳоланади.

Иккинчи меъзонда клубнинг барча ўйинларида футболчи ўтказган дақиқаларнинг фоизи ҳисоблаб чиқилади. Шу тариқа мутахассислар футболчининг ўз клуби учун қанчалик муҳимлигини баҳолашади.

Учинчи меъзон соврин учун даъвогар жамоанинг нисбий кучи орқали ҳисоблаб чиқилади. Агар иккита ўйинчи бир хил фоизга эга бўлса, унда кучлироқ клуб учун ўйнаган футболчи юқори баҳо олади.

Football Benchmark экспертлари тадқиқотдан сўнг 2023 йилда “Golden Boy” мукофотини “Бавария”даги Жамол Мусиала олиши керак деган хулосага келишди. Рейтингнинг иккинчи поғонасидан яқинда Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Реал"га ўтган Жуд Беллингем жойлашган. Мукофотнинг амалдаги ғолиби Гави эса даъвогарлар учлигини ёпди.

Киритилди: 07:01, 21.06.2023.
Ўқилди: 3621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.