Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Деклан Райс кейингиси бўладими? – "Арсенал" томонидан сотиб олинган Англия терма жамоаси вакиллари

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" "Вест Хэм" олдига Райс учун учинчи таклифи билан борадиган бўлди. 24 ёшли футболчи клубнинг рекорд даражадаги харидига айланиши мумкин. Шундай бўлса, у тўпчилар сафидаги еттинчи Англия термаси аъзосига айланади. Академиядан чиққан Букайо Сака ва Эшли Коул каби номлар "Уч Шерлар" сафидан жой олган. Қолганлар эса, масалан, Арон Рамздейл ва Тео Уолкоттлар клуб томонидан харид қилинган. Қуйида айнан кимлар "Арсенал"нинг инглиз юлдузлари бўлганига эътибор қаратамиз.

Бен Уайт

"Лидс Юнайтед"ни АПЛ чиқишида катта ёрдам берган футболчи, 2020 йилда "Брайтон"га қайтади. Ҳимоячи ўша мавсумда "чағалайлар"нинг энг яхши вакилига айланганди. Бу эса Уайтни Англия терма жамоасига чақирилишига олиб келди. У илк ўйинини Австрияга қарши ўртоқлик баҳсида ўтказганди. 2021 йилнинг ёзида Уайт "Арсенал" томонидан 50 миллион фунтга сотиб олинди.

Данни Уэлбек

Англиянинг ҳар қайси бурчагида яхши кўриладиган номлардан бири бу Уэлбекдир. У "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед"да бирдек қадр топганди. Аммо жароҳатлар "қизил иблислар" тарбияланувчисини юксалишдан тўсиб қўйди. Уэлбек 42 та ўйинда 16 та голи билан Англия терма жамоаси тарихида қолган. Аммо ҳужумчи 2019 йилдан бери "Уч Шерлар" сафида кўриниш бермади. Футболчини "Арсенал" мухлислари 2016 йилда "Лестер" дарвозасига урган голи билан эслашади.

Сол Кэмпбелл

Кэмпбелл "Тоттенхэм" сафида ҳаракат қилаётган вақтидаёқ Англия терма жамоаси сафига чақирилади. У жами 73 та баҳсда мамлакат шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи АПЛдаги энг шов-шувли трансферга сабаб бўлиб, 2001 йилда Лондоннинг қизил томонига, "Арсенал" сафига ўтади. Солнинг тўпчилар билан омади келганди. У икки бор АПЛда чемпион бўлишга эришган.

Ричард Райт

Райт 250 дан ортиқ ўйинларда "Ипсвич Таун" шарафини ҳимоя қилган. Дарвозавон Евро-2000 баҳсларига Англиянинг учинчи дарвозабони сифатида боради. 2000 йилнинг июнида Райт терма жамоада дебют қилади. 2001 йилда Райт "Арсенал" томонидан 2 миллион фунтга сотиб олинади. Аммо бир мавсумдан кейин футболчи Лондон клубини тарк этади. Негаки, унга ўйин вақти тақдим этилмаган эди.

Дэвид Платт

Платт 29 ёшида "Арсенал"га келганида, аллақачон унинг фаолияти ранг-баранг эди. 1995 йилда у "Сампдория"дан сотиб олинади. Ўша пайтда Платт Англия шарафини иккита йирик турнирда ҳимоя қилишга улгурган эди. Ярим ҳимоячи "Арсенал"да уч мавсум ҳаракат қилди. 1998 йилда у АПЛда чемпион бўлди ва шу йили "Ноттингем" сафига равона бўлди.

Мартин Киоун

Марказий ҳимоячи аслида "Арсенал" тарбияланувчиси саналади. Аммо у жамоани тарк этиб, саккиз йил мобайнида "Астон Вилла" ва "Эвертон"да фаолият юритган. 1993 йили Киоун яна тўпчилар сафига қайтади. Ўша қайтишда у Англия терма жамоаси аъзосига айланиб улгурганди. Ўзининг 11 йиллик "Арсенал"даги даврида ҳимоячи 3 марта Англия чемпиони бўлди. Яна уч марта Англия кубогига эга чиқди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 09:44, 22.06.2023.
Ўқилди: 1542 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.