Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда иштирок этиш учун Вьетнамга етиб борди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек , Вьетнамдаги турнир бироз ноодатий форматда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк ўйинини 24 октябрь куни Вьетнам терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин ўртоқлик учрашуви мақомида ўтказилади.

Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси футзачилари ўзларининг илк расмий учрашувини 25 октябрь куни Кувайт терма жамоасига қарши ўтказади. Терма жамоанинг Кувайтга қарши учрашуви бўлиб ўтадиган куни Вьетнам ҳамда Италия терма жамоалари ҳам ўзаро куч синашадилар.

Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг сўнгги учрашувинни Италия терма жамоаси футзалчиларига қарши ўтказади. Мазкур баҳс 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендес Вьетнамга йўл олган таркибни аниқлашда, айтарли муаммоларга дуч келмаганини таъкидлаш лозим. Бунга октябрь ойи ўрталарида старт олган футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи тур баҳслари ёрдам берди, дейиш мумкин. «Бунёдкор» сафида чемпионат баҳсларининг илк турларида ўзини кўрсата олган Ғулом Мамажонов яна бир бора терма жамоа сафига чақирилганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, «Локомотив» клуби аъзоси Даврон Чориев ҳам Хосе Мария Мендеснинг эътиборидан четда қолмади.

Ўзбекистон терма жамоаси ўз сафида биргина йўқотишга дуч келганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. «Чирчиқ-Максам» клуби аъзоси Умид Холматов чемпионат ўйинларидан бирида олган жароҳати туфайли терма жамоага Вьетнам турнирида ёрдам бера омайдиган бўлди.

Вьетнамдаги турнирга йўл олган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

 

№

 

Футболчилар

Т.Й.

Клуб

Даровзабонлар

1

Рустам Умаров

26.05.1984

Локомотив

2

Олег Тукмаков

25.11.1992

Пахтакор

Ўйинчилар

3

Нодир Элибоев

02.10.1982

Локомотив

4

Дилшод Ирсалиев

31.12.1983

БТА Футзал (Қозоғистон)

5

Ғулом Мамажонов

02.01.1987

Бунёдкор

6

Жамолиддин Шарипов

12.08.1985

Ардус

7

Константин Свиридов

11.03.1988

Локомотив

8

Фарход Абдумавлонов

12.11.1987

БТА Футзал (Қозоғистон)

9

Дилшод Рахматов

04.12.1989

Ардус

10

Артур Юнусов

08.10.1987

Локомотив

11

Мақсуд Файзуллаев

17.04.1986

Максам-Чирчик

12

Олег Холмуҳамедов

25.11.1985

БТА Футзал (Казахстан)

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:47, 22.10.2012.
Ўқилди: 4553 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик