Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жалолиддин Машарипов яна 5-6 йил футбол ўйнамоқчи, аммо...

Баҳо:
+ | -

Бу йигит замонавий ўзбек футболи етакчиларидан биридир, шубҳасиз. YouTube тармоғидаги IntervyuTV канали ижодкорлари яқинда Криштиану Роналду билан битта жамоа - «Ал-Наср»да фаолият юритаётган «Ўзбек Мессиси»нинг Саудия пойтахти Ар-Риёдда жойлашган муҳташам уйида меҳмон бўлиб, ундан катта интервью олишди. Алоҳида айтиш керак, ўзбек футболи теварагида бундай ошкора суҳбатлар камдан-кам бўлади. Ҳарқалай, Ўзбекистон миллий жамоаси юлдузи барчани қизиқтирадиган мавзулар - турмуш тарзи, қийинчиликларга тўла болалиги, шахсий ривожланиш йўли, бизнес оламидаги ҳозирги ишлари, Саудиядаги ҳаёти ва фао­лияти хусусида очиқ-ойдин гапириб берди. 

- «Бунёдкор» жаҳон даражасидаги мураббий ва футболчиларни олиб келган пайт сизда ҳам унинг таркибига қўшилиш истаги туғилганмиди?

- Ҳеч қачон. Чунки ўша вақт «Пахтакор» ёшлар жамоасида ўйнардим ва ҳар доим «қалдирғочлар»ни мағлубиятга учратардик. Қисқаси, «Бунёдкор»га ҳавас қилмаганман, аксинча, унинг футболчилари бизга ҳавас билан қарашгандир эҳтимол.

- 2017 йили «Пахтакор» таркиби кескин янгиланди. Эски футболчилардан эса фақат сиз қолдингиз. Нега, кетиш варианти йўқмиди?

- «Пахтакор»да кимдир уй  эгаси сифатида қолиши керак эди-ку. 2017-2020 йиллар оралиғида фаолиятимнинг энг бахт­ли даврини ўтказдим. Ҳар ҳолда, мамлакатимизда имкони бор барча совринларни ютдик, ОЧЛда ҳам катта натижалар кўрсатдик. Орада Эрон ва бош­қа кучли чемпионатлардан таклифлар тушди, аммо кетишни истамадим. Фақат 2020 йилга келиб, салоҳиятим миллий чемпионатимиз даражасидан ошгани ва кетиш фурсати етганини тушундим. Чунки агар яна озгина қолганимда, пастга қараб шўнғиш хавфи ошарди.

- Ўша йили «Ал-Наср» билан шартнома туздингиз, аммо Саудия клубида легионерлар лимити тўлгани туфайли ижара сафарига йўл олдингиз - БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли»сига...

- Йўқ, аслида бундай бўлмаган. Ўша пайт «Ал-Наср» ФИФА томонидан қўйилган қандайдир тақиқ ортидан футболчи сотиб олгани билан уни чемпионатда ўйнатолмасди. Шунинг учун БАА­дан таклиф тушгач, клуб 6 ой ўйнаб қайтишимга рухсат берганди.

- Айтингчи, ҳозирги маошингиз «Пахтакор»дагидан неча баравар катта?

- 3-4 баравар. 

- Саудияда маҳаллий футболчиларнинг молиявий ҳолати қандай?

- Бир йилда ўртача ҳисобда - «Бунёдкор» жаҳон даражасидаги мураббий ва футболчиларни олиб келган пайт сизда ҳам унинг таркибига қўшилиш истаги туғилганмиди?

- Ҳеч қачон. Чунки ўша вақт «Пахтакор» ёшлар жамоасида ўйнардим ва ҳар доим «қалдирғочлар»ни мағлубиятга учратардик. Қисқаси, «Бунёдкор»га ҳавас қилмаганман, аксинча, унинг футболчилари бизга ҳавас билан қарашгандир эҳтимол.

- 2017 йили «Пахтакор» таркиби кескин янгиланди. Эски футболчилардан эса фақат сиз қолдингиз. Нега, кетиш варианти йўқмиди?

- «Пахтакор»да кимдир уй  эгаси сифатида қолиши керак эди-ку. 2017-2020 йиллар оралиғида фаолиятимнинг энг бахт­ли даврини ўтказдим. Ҳар ҳолда, мамлакатимизда имкони бор барча совринларни ютдик, ОЧЛда ҳам катта натижалар кўрсатдик. Орада Эрон ва бош­қа кучли чемпионатлардан таклифлар тушди, аммо кетишни истамадим. Фақат 2020 йилга келиб, салоҳиятим миллий чемпионатимиз даражасидан ошгани ва кетиш фурсати етганини тушундим. Чунки агар яна озгина қолганимда, пастга қараб шўнғиш хавфи ошарди.

- Ўша йили «Ал-Наср» билан шартнома туздингиз, аммо Саудия клубида легионерлар лимити тўлгани туфайли ижара сафарига йўл олдингиз - БААнинг «Шабаб Ал-Аҳли»сига...

- Йўқ, аслида бундай бўлмаган. Ўша пайт «Ал-Наср» ФИФА томонидан қўйилган қандайдир тақиқ ортидан футболчи сотиб олгани билан уни чемпионатда ўйнатолмасди. Шунинг учун БАА­дан таклиф тушгач, клуб 6 ой ўйнаб қайтишимга рухсат берганди.

- Айтингчи, ҳозирги маошингиз «Пахтакор»дагидан неча баравар катта?

- 3-4 баравар. 

- Саудияда маҳаллий футболчиларнинг молиявий ҳолати қандай?

- Бир йилда ўртача ҳисобда 1 миллион доллардан кўпроқ топишади.

- Сизнинг камолотингизни ўйлаб, футболчилик фао­лиятидан воз кечган акангизга нималар совға қилдингиз, сир бўлмаса?

- Акам билан орамизда пул, буюмларнинг умуман аҳамия­ти йўқ. Ўзимга нимани раво кўрсам, унга ҳаттоки, кўпроғини улашаман.

- Футболни бокс билан таққосланиши қай даражада тўғри?

- Иккиси умуман бошқа-бошқа қутб. Боксда ҳаммасини бир ўзингиз бошқарасиз, белгилайсиз. Футбол эса... Бунда жамоа ўйнайди - 11 футболчи. Бир кишининг но­ўрин ҳаракати бутун жамоа натижасига таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас.

- Криштиану Роналдуга 7-рақамни топширганингиз тафсилоти ҳақида ҳам гапириб берсангиз.

- Унинг келишидан олдин клуб мутасаддиларидан бири ёнимга келди: «Жалол жамоа­мизга жуда катта футболчи жалб қиляпмиз. Шу, 7-рақамни унга берсак...». Дарҳол гап Роналду ҳақида кетаётганини тушундим ва ундан тасдиқ олгач, ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтдим. Ахир жаҳондаги икки энг зўр футболчидан бири келсаю, унга рақамимни қандай бермаслигим мумкин? Қисқаси, бу рақам ўрнига иккита 7ни  бирлашган вариантни сўрадим.

- Роналдунинг шахсияти ҳақида...

- Бугунги кунда, 38 ёшида ҳам биздан кўра, қаттиқ меҳнат қилади, ўз устида кўп ишлайди - ҳақиқий профессионал. Одамгарчилигини эса таърифлашга тил ожиз.

- Саудияга қанча муддатда мослашгандингиз? Роналду-чи?

- Адаптация учун чамаси 2-3 ой сарфлагандим. Роналду эса ҳаво нисбатан салқинлашган пайт келди. Мана, ҳаво энди исиб кетди ва у ҳам анча қийнал­япти...

- Бу ерда асосан нималарга пул сарфлайсиз?

- Қийинчилик кўриб улғайганимизни айтдим. Демак, тўғри жойларга сарфлаш, келажак учун пойдевор қўйишга ҳаракат қиламан. Асосан кўчмас мулк сотиб оляпман.

- Саудия Арабистони одатларидан сиз учун қандайдир ноқулай, ғайритабиий туюлгани ҳам борми?

- Йўқ. Ҳаммаси ўзимиздаги билан бир хил деярли.

- Олимжон Давлетов, Дмитрий Ким ёки Аҳмаджон Мусаев? Қай бири ҳаётингиз ва фаолиятингизда каттароқ ўрин тутади?

- Менимча, Дмитрий Ким. Чунки катта футбол ва ҳаётнинг ҳақиқий сир-асрорларини айнан ундан кўпроқ ўргандим.

- «Пахтакор» билан эришган энг мураккаб чемпионлик қайси?

- 2019 йилги зафар ўзгача ўрин тутади. Чунки орадан анча вақт ўтиб, чемпионликни тантана қилгандик.

- Руди Гарсия кучлироқми ёки Динко Йеличич?

- Булардан Шота Арвеладзе устунроқ эди...

- Сиз билан бирга ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячи: Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров ёки Темур Кападзе?

- Одил Аҳмедов.

- Сиз билан бирга ўйнаган энг кучли ҳужумчи Александр Гейнрих, Игорь Сергеев ёки Элдор Шомуродов, албатта, Криштиану Роналдудан ташқари?

- Элдор Шомуродов.

- Қуйидагилардан қай бири кучлироқ ҳимоячи: Егор Кримец, Даврон Ҳошимов ёки Фаррух Сайфиев?

- Егор Кримец.

- Килиан Мбаппе кучлими ёки Эрлинг Холанд?

- Неймар иккаласидан ҳам зўрроқ.

- Ким кучли - Роналду ёки Месси?

- Роналду жамоамизга қўшилишидан олдин ҳам айтганман: жаҳоннинг биринчи рақамли футболчиси икки нафар: Криш ва Лео.

- Нима учун Месси эмас?

- Месси - иқтидор, Криштиану - машаққатли меҳнат самараси. Бундай меҳнаткашликни қадрлаш керак. Тўғри, Месси жаҳон чемпио­нига айланди, лекин мен учун иккаласи тенг, барибир.

- Сизда-чи, иқтидор кўпроқми ёки меҳнат?

- Бошида иқтидор эди, ҳозир эса машаққатли кундалик меҳнат.

- Қайси шарҳловчини кўпроқ ёқтирасиз: Даврон Файзиевми ёки Хайрулла Ҳамидов?

- Шу иккиси бирга шарҳлаган ўйинни маза қилиб кўраман.

- Қаерга саёҳат маъқулроқ: тоғли ҳудуд ёки денгиз бўйи...?

- Тоғли жойлар яхши, ҳаво тоза, чиройли манзаралар...

- Фаолиятингизни қачонгача давом эттиришни ўйлаяпсиз?

- Аввало, Аллоҳ билади. Яна 5-6 йил ўйнашга қурбим етса керак. Қачонки, ўз позициямдагилардан ортда қолишни бошласам, ўйнашни тўхтатаман.

- Ҳали етишолмаган орзуларингиз...

- Футболда биргина орзу қолди - жаҳон чемпионатида ўйнаш. Қолганларига ортиғи билан эришдим.

2020 йилга келиб, салоҳиятим миллий чемпио­натимиз даражасидан ошгани ва кетиш фурсати етганини тушундим. Чунки агар яна озгина қолганимда, пастга қараб шўнғиш хавфи ошарди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:22, 25.06.2023.
Ўқилди: 4975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.