Журналист Раян Тейлор "Ньюкасл"нинг харидга баҳо берди. У шундай дейди:
"Менимча, ҳар бир харид бу жамоани кучлироқ қилади. Мен Сандро Тонали борасида ҳам шундай фикрдаман. Аммо Николо Барелла ундан ҳам яхшироқ бўларди деб ўйлайман. Бироқ. Барелла Тоналидан кўра қимматроққа тушиши мумкин эди. Шу сабабли "Ньюкасл" бошқа йўлни танлади".
Барелла "Интер" томонидан 68 миллион фунтга баҳоланган. У ўтган мавсумда 7 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилганди.