Ўзбекистон Жанубий Кореяга қарши оқ-кўк либосда ўйнайди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртага Осиё Кубоги ярим финалида Жанубий Кореяга қарши учрашув ўтказади.
Ушбу баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўлиқ қора либосда ҳаракатланади.
Учрашув 29-июнь соат 19:00 да (Тошкент в.б.) Бангкок шаҳрининг “Патум Тани” стадионида старт олади.