Сенегаллик ҳужумчи Николас Жексон "Вильярреал"дан "Челси"га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
Футболчи "Челси"дек катта клубга ўтишни жуда хоҳлаганини тан олди. Жексоннинг сўзларига кўра, Лондон клубига ўтиш имконияти пайдо бўлганида, у танловига шубҳа қилмаган.
"Мен катта жамоага қўшилишни хоҳлардим ва "Челси" дунёдаги энг яхши жамоалардан бири ва мен уларни болалигимдан кузатиб келаман. Демба Ба, Дидье Дрогба, Никола Анельканининг ўйинларини томоша қилганман. Бундай жамоада ўйнаш менинг орзум бўлган", - деди Жексон "Челси" расмий сайтига.
Аввалроқ, "Челси" 22 ёшли ҳужумчи учун 37 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt портали Сенегал терма жамоаси футболчисини 30 миллионга баҳоламоқда. Жексоннинг Лондон клуби билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.
Ҳужумчи ўтган мавсумда "Вильярреал" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган.