"Наполи" Италия терма жамоаси ва "Аталанта" ҳимоячиси Жоржио Скальвинини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, неаполликлар сафини кореялик ҳимоячи Ким Мин Чжени тарк этиши кутилмоқда. Шу сабабли "Наполи" фаол равишда янги марказий ҳимоячи қидирмоқда. 19 ёшли футболчини сотиб олишга клуб президенти Аурелио Де Лаурентиснинг шахсан ўзи қизиқмоқда.
Ўтган мавсум А Серияда Скальвини 32 ўйин ўтказиб, 2 гол урди, битта голли узатма берди ва 7 та сариқ карточка олди.
Transfermarkt маълумотларига кўра италиялик футболчининг тахминий нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.