"Астон Вилла" футболчиси жиддий жароҳат олганлиги маълум бўлди. Хабарларга кўра, Англия ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жейкоб Ремзи Европа чемпионатининг қолган ўйинларида майдонга тушмайди.
У чорак финалда Португалияга қарши баҳснинг 65 дақиқасида тўпиғидан жароҳат олиб, майдонда кетганди. У ярим финалда Исроилга қарши майдонга туша олмайди.
Шунингдек, финалда ҳам уни кўрмаймиз. 21 ёшли ўйинчи мавсумолди баҳсларида ҳам қатнашиши сўроқ остида қолган.