Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Куала Лумпур шаҳрида ОФК Ҳакамлар қўмитасининг йиғилиши ўтказилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар бермоқда. Йиғилишда қўмита аъзолари, хусусан, ЎФА биринчи вице-президенти, ОФК Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Ирматов ҳам иштирок этди.

Қайд этилишича, унда Осиё Футбол Конфедерациясининг 2023-2027 йилларга мўлжалланган ва жаҳон стандартларига асосланган Осиёнинг ҳакамлик тамойиллари яна бир бор тасдиқланди. Ҳани Талеб Ал Раиси бошчилигида Қўмита “AFC Video Match Officials” расмийлари гуруҳини ташкил этишни маъқуллади. Ушбу гуруҳга ОФК мусобақаларидаги ҳакамларнинг фаолиятини янада жиддийроқ ва аниқроқ баҳолашни таъминлаш вазифаси юкланади.

Шунингдек, қўмита аъзоларига ОФКга аъзо ассоциацияларнинг 2025-2026-йилларга мўлжалланган халқаро ҳакамлар квоталари ҳамда ОФКнинг 2023-2027-йил учун ҳакамларни тайинлаш бўйича қуйи қўмитаси аъзолари ҳақида ҳам маълумот берилди. Яқинлашиб келаётган Осиё чемпионатига ҳакамларнинг тайёргарлик режалари ҳам муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, қўмита аъзолари нафақат ФИФА мусобақаларида осиёлик расмийларнинг сони рекорд даражага етганини, балки жаҳон футболининг энг муҳим ва ҳал қилувчи босқич учрашувларини минтақамиз вакиллари назорат қилаётганларини ҳам мамнуният билан қайд этишди.

Ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб ОФК расмийлари 2022-йилда Марокашда ўтган Клублар ўртасидаги ЖЧ, 2022-йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган U-17 аёллар ўртасидаги ЖЧ ҳамда Қатарда бўлиб ўтган ЖЧнинг ҳал қилувчи учрашувларига тайинлов олишган.

ОФК ҳакамлар академияси, “AFC Refereeing STAR” дастури, ОФК аъзо ассоциациялари ҳакамлик бошқаруви лойиҳаси билан бир қаторда ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Осиё ҳакамлари учун кўплаб семинарлар ташкил этилди. Қўмита онлайн мураббийлик машғулотларининг таъсирини ҳам юқори баҳолади, 2022-йилда жорий этилганидан бери аъзо ассоциациялар учун 107 та виртуал мураббийлик сессиялари ўтказилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:59, 05.07.2023.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.