Кириш Регистрация

«Нефтчи» Тожикистоннинг икки клуби билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Суперлигада айни пайтда биринчи давра якунланиб, жамоалар иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Жумладан, "Нефтчи" футбол клуби тайёргарлик доирасида Россиянинг "Урал" жамоаси билан 6 ва 13 июль кунлари иккита халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Жамоа мураббийлар штаби ушбу ўйинлардан сўнг яна иккита халқаро ўртоқлик баҳсини ўтказиш бўйича режа тузишган. Навбатдаги рақиблар эса қўшни Тожикистон республикаси олий лигаси вакиллари "Эсхата" ҳамда "Хўжанд" клублари ҳисобланади. Учрашув саналари билан азиз мухлисларимизни таништириб ўтамиз.

Ўртоқлик учрашуви
21 июль соат 20:00да
"НЕФТЧИ" - "ЭСХАТА" (Тожикистон)

Ўртоқлик учрашуви
25 июль соат 20:00да
"НЕФТЧИ "-"ХЎЖАНД "(Тожикистон)

Эслатиб ўтамиз, учрашувлар Фарғонадаги. "Истиқлол" марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 23:51, 05.07.2023.
Ўқилди: 1365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик