“Бетис” ярим ҳимоячиси Серхио Каналес фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттиради. FOX Sport хабарига кўра, 32 ёшли испаниялик "Монтеррей" билан шартнома имзолайди.
Футболчи бутун фаолиятини Испанияда ўтказди. У аввалроқ "Валенсия", "Реал Сосьедад", "Реал Мадрид" ва "Расинг" клубларида ўйнаган.
2022/23 йилги мавсумда Каналес барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.