Виталий Денисов "Днепр"нинг "Карпати"га қарши ўйинида 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин давомида ишончли ҳаракатлари билан билан ажралиб турган ҳамюртимиз учрашувдан кейин украиналик журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
—Албатта, "Наполи" билан ўйиндан кейин бироз оғирроқ бўлди. Кейин эса очилдик ва вазиятлар пайдо бўлди. Натижада, биринчи бўлимда эплаганимизча гол урдик.
— "Наполи"га қарши ўйинга нисбатан бугунги ўйинда руҳан чоғланиш у қадар улкан бўлмагандир?
— "Карпати"га қарши ўйинга чоғланмадик, деб айта олмайман. Мураббий баъзи ўйинчиларга дам олиш имконини берган бўлса, айримларда жароҳат бор. Ўйинга жанговар тайёргарликда эдик. Шунингдек, "Карпати" - жиддий жамоа.
— Лекин рақиб "Днепр"га етарлича қаршилик кўрсата олмади.
— Шунчаки "Карпати" иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнади. Қарши ҳужумларда ўйнашга ҳаракат қилишди. Уларда ҳам вазиятлар бўлди, аммо биз уларни якунлаш имконини бермадик. Мураббийимиз рақибнинг қанотларини ёпиш ва у ерлардан узатма бериш имконини бермасликни таъкидлаганди.
— Янги йилдан кейинги режаларингиз?
— Билмадим. Бу ҳақда матбуотдан билиб оласиз (кулади).
— Сизни аввал "Локомотив"га унаштиришаётганди, энди эса "Крилья Советов" ҳақида гаплар чиқди. Вазиятга ойдинлик кирита оласизми?
— Мен бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермайман. Барча саволлар клуб раҳбариятига беришингиз мумкин.