Сезар Аспиликуэта "Атлетико" футболчиси сифатида таништирилди.
Кеча Мадрид клуби ҳимоячининг трансферини эълон қилди. Испаниялик футболчи билан 1 йиллик шартнома имзоланган.
"Мен 33 ёшдаман, шунинг учун 5 йиллик шартномани кутмагандим. Бу одатий. Ўтган йили мен "Челси" билан 2 йиллик шартнома имзолагандим, аммо кейин кетишга қарор қилдим.
Майдонда давом этиш ҳуқуқини қўлга киритиш керак. Ҳар куни қолишга лойиқ эканлигимни кўрсатишим керак. Умид қиламанки, мени ҳали кўп йиллар футбол кутмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, демак, мен ҳамма нарсани тўғри қиляпман", - деди "Атлетико"нинг янги футболчиси.