"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз жамоасини ўтган мавсумда АПЛ, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан "Манчестер Сити"га қиёслади.
"Биз "Челси" "Манчестер Сити" каби жамоа билан рақобатлаша олишига ишонишимиз керак. Бу қийин бўлади. Мен Хосеп Гвардиолани ажойиб муваффақият билан табрикламоқчиман. Клубнинг йилдан-йилга қандай ишлашини ва барқарорликни сақлаб қолишини кўриш ақл бовар қилмайди", - деди Почеттино матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Почеттино жамоа мавсумни АПЛ турнир жадвалида ўн иккинчи ўринда якунлаганидан кейин "Челси"ни қабул қилиб олди. Маурисио аввалроқ Англияда “Тоттенхэм” ва “Саутгемптон” жамоалари бошқарувида ишлаган.