Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Миржалол Қосимов: «Имконият бор экан, охиригача курашамиз»

Баҳо:
+ | -

“Ульсан Хёндэ” – “Бунёдкор” учрашувидан олдин жамоа бош мураббийлари ва етакчи футболчилари ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтаришди. Анжуманда дастлаб “қалдирғочлар” иштирок этишди.

- Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Афсуски ўз майдонимиздаги баҳсда рақибга катта имконият бериб қўйдик. Ўша ўйинда йўл қўйилган хатолар эвазига учралган мағлубият учун шогирдларимни айблай олмайман. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб турадики – биринчи учрашувда мағлуб бўлган жамоа кейинги баҳсда ўзи учун керакли бўлган ғалабани қўлга кирита олади. “Ульсан” – кучли рақиб! Шундай экан вазиятни ўнглаш учун бизга шунчаки осон бўлмайди. Бироқ имконият бор экан – охиригача курашамиз, - дейди Миржалол Қосимов.

- Эртага Сизга фақат ва фақат ғалаба керак. Ютуқ учун қандай тактика танлайсиз: бутун ўйин давомида ҳужум қилмоқчимисиз ёки қарши ҳужумга таянасизми?
- Футбол учрашувининг барча қисмини ҳужумда ўтказиб бўлмайди. Биз вазиятларга қараб комбинациялар ташкил этамиз. Ҳужум ҳам қиламиз, ўз навбатида ҳимояни ҳам унутмаймиз. “Ульсан Хёндэ” ўз уйида ўйнайди. Шундай экан рақиб ҳам ташаббусни қўш-қўллаб бизга топишириб қўймаса керак. Ҳужум қилишимизга ҳалал беришга уринади.

- Рақибнинг қайси футболчисидан кўпроқ хавфсираяпсиз?
- “Ульсан” кучли таркибга эга бўлган жамоа. Хавфни ҳар бир ўйинчидан кутиш мумкин. Лекин биз ҳеч кимдан ҳайиқмаймиз!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:06, 30.10.2012.
Ўқилди: 4851 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.