Кириш Регистрация
05/11 01:00 РБ Лейпциг 2-3 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 1-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 1-2 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 2-1 Бетис
05/11 01:00 Порту 4-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 1-9 Комо
05/11 01:00 Викинг 4-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор 1-2 Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо
07/11 00:45 Венеция - Удинезе
07/11 01:00 Севилья - Алавес
07/11 01:00 Эвертон - Ковентри Сити
07/11 16:00 Андижон - Локомотив
07/11 16:15 Машъал - Сурхон
07/11 17:30 Лидс - Тоттенхэм
07/11 18:00 Малага - Расинг
07/11 18:30 Қизилқум - Навбаҳор
07/11 19:00 Кальяри - Фрозиноне
07/11 19:00 Торино - Лечче
07/11 20:00 Арсенал - Халл Сити
07/11 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
07/11 20:15 Эспаньол - Депортиво
07/11 22:00 Парма - Болонья
07/11 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
07/11 22:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити

«Машъал»: Ортда қолган давр, йиллар ва йўллар, эришилган ютуқлар ва клубда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футбол - миллионлар ўйини. Ўзбек футболидан хабардор бўлган ҳар ким "Машъал" профессионал футбол клуби ва академияси ҳақида эшитгани ҳам бор гап. Ортда қолган йиллар, ўтган давр мобайнида жамоа ўзбек ва жаҳон футболига қатор иқтидорларни етиштириб берди ва бу жараён айни дамда ҳам давом этмоқда.

Жумладан, клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланадиган Элдор Шомуродов дунё футболининг энг етакчи чемпионатларидан ҳисобланадиган Италия "А" сериясида, таниқли "Рома" клубида ўйнаётгани кишини алоҳида фахр туйғусига чорлайди.

"Машъал" ўзи иштирок этадиган мусобақаларда ҳар доим ва ҳамиша юқори мақсадлар асосида ўйнаб келади. Ана шундай юқори мақсадлар натижасида жамоа ўзбек футболида, қатор ютуқларга эришди.

Клубнинг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган "Баҳром Вафоев" номидаги футбол-арена жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйинда мухлислар оқими билан тўлиб тошади.

"Машъал" ўзбек футболидаги ёрқин аланга" ибораси бежизга айтилмаган. Бугунги кунга келиб, миллий чемпионатлпримизда иштирок этаётган ҳар бир футбол клубида "Машъал" академияси тарбияланувчилари топилади.

Ортда қолган давр мобайнида “Ўзбекнефтгаз" АЖ клуб бош хомийси сифатида беминнат хизмат кўрсатиб келди.

“Машъал" ПФК жамоаси 25 йил давом этган самарали хамкорлик учун "Ўзбекнефтгаз" АЖга ўзинининг самимий миннатдорчилигини изҳор қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2023-йил кунидаги ПҚ-115-сон "Оммавий профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда, худудларда қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, Муборак шаҳрининг "Машъал" профессионал футбол клубига эндиликда "ЎзМиллийБанк" АЖ бош хомий сифатида бириктирилди.

Клубнинг янги бош ҳомийси саъй-ҳаракатлари билан жамоанинг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган "Баҳром Вафоев" стадионида тезлик билан 2000 люкс қувватга эга бўлган прожекторлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Айни дамда хорижий давлатдан "Баҳром Вафоев" стадионига етказиб келинган прожекторлар тез кунлар ичида ўйингоҳга ўрнатилиши таъминланади. 2000 люкс қувватга эга бўлган мазкур прожекторлар келгусида футбол мухлисларининг стадионда қулай шароитларда катта футбол учрашувларини томоша қилишларига замин ҳозирлайди.

Бунёд Андаев, "Машъал" матбуот хизмати

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 14:59, 10.07.2023.
Ўқилди: 1407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоасининг Россия ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлари вақти маълум бўлди [4638]

"Реал" Чемпионлар лигасида ҳеч бир клуб уддалай олмаган рекордни ўрнатди [4315]

Чемпионлар лигасида ғолиблик учун асосий фаворит аниқланди — "Реал" ва "Барселона" кучли учликда эмас [3770]

Бруну Фернандеш Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига таъсирли муносабат билдирди [3654]

Машҳур агент Роналдунинг Португалия терма жамоасидан кетиш сабабини айтди [3592]

Фақат «Реал» қолди... [3441]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади [3228]

Португалия футбол федерацияси Роналду учун махсус хайрлашув маросими ўтказади [3082]

"Атлетико" "Барселона"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради [3038]

Португалия президенти Роналдунинг терма жамоа билан хайрлашувига муносабат билдирди [2959]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик