Кириш Регистрация

Мбаппенинг "Реал"даги бўлажак маоши очиқланди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе ёзда "Реал" либосини кийши мумкин.

Marca нашрининг журналист Рамон Альварес де Монага таяниб хабар беришича, агар у Мадридга ўтса, Мбаппенинг маоши бир мавсум учун 25 миллион еврони ташкил қилади.

Бу солиқлардан алоҳида миқдор. Бонуслар ҳисобига франциялик ҳужумчининг йиллик маоши 30-35 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "ПСЖ" Мбаппега ултиматум қўйганди - форвард 2023/2024 йилги мавсумда қолишни истаса, шартномани узайтириши керак.

Килианнинг амалдаги шартномаси 2024-йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади ва Лига 1 гиганти футболчини текинга йўқотишни истамайди.

Киритилди: 19:19, 11.07.2023.
Ўқилди: 12052 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.