Осиё чемпионати-2012га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U 19) бугун Дубайдаги "Арсенал" академияси жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ҳеч қандай қаршиликка дуч келмаган футболчиларимиз рақиб дарвозасига 12 та жавобсиз тўп киритдилар.
Ёшларимиз ушбу ўйин билан назорат учрашувларини тугатдилар.
"Дубайга келганимизга икки кун бўлди ва расмий мусобақа олдидан бизга ўртоқлик ўйини зарур эди. Биринчи галда йигитларни маҳаллий иқлимда ўйнатиб кўриш лозим эди. БААда октябрь ойи охирлари бизнинг иқлимимиздан анча фарқ қилади. Бу билан назорат учрашувларини якунладик ва энди барча диққат-эътиборимиз Вьетнамга қарши ўйинга қаратилади", - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.
"Бу вақтда БААда кучли спарринг рақибни топиш қийин. Масалан, маҳаллий клубларни оладиган бўлсак, улар миллий чемпионатда иштирок этмоқдалар, уларда ўртоқлик учрашувлвини ўтказишга вақт йўқ. БАА ёшлар термаси варианти бор эди, аммо биз уни рад этдик, сабаби улар билан Осиё чемпионатида дуч келишимиз мумкин. Шунинг учун қарталаримизни очишни хоҳламадик", - дея қўшимча қилади бош мураббий.
Эртага, 1 ноябрь куни жамоа Рас ал-Ҳайма шаҳрига йўл олади. 4 ноябрь куни Осиё чемпионатидаги биринчи ўйинини Вьетнам ёшлар термасига қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
31 октябрь, чоршанба
«Арсенал» (Академия, Дубай) – Ўзбекистан (U-19) 0:12
Голлар: Игорь Сергеев (2), Аббосбек Махсталиев, Бобур Юлдашев, Абдулазиз Юсупов (4), Жамшид Искандеров, Тимур Ҳакимов, Сергей Рекун, Абдуллоҳ Олимов.
Ўзбекистан: Асилбек Амонов, Бобур Юлдашев, Сардор Раҳмонов, Тоҳир Шамситдинов, Максимильян Фомин, Владимир Козак (с), Азизбек Муротов, Аббосбек Махсталиев, Жамшид Искандеров, Жаҳонгир Абдумўминов, Игорь Сергеев.
Заҳирадан тушганлар: Акмал Турсунбоев, Баҳодир Мирсоатов; Муҳсин Убайдуллаев, Жалолиддин Саидов, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Ихтиёр Тошпўлатов, Абдуллоҳ Алимов, Сергей Рекун, Тимур Ҳакимов, Забиҳилло Ўринбаев, Абдулазиз Юсупов.