"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон иккиланишга дуч келди: Юрген Клопп билан қолиш ёки Саудия Арабистонига ўтиш, у ерда "Ал-Иттифоқ" унинг хизматларига қизиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоани яқинда Стивен Жеррард қабул қилиб олганди.
Эътиборлиси, 33 ёшли Хендерсоннинг "Ливерпуль" билан яна икки йиллик шартномаси бор, бироқ журналист Крис Баскомбнинг фикрича, Саудия Арабистонидаги қулай молиявий шароитлар инглиз футболчисини Юрген Клопп жамоасини тарк этишга кўндира олади.
Эслатиб ўтамиз, Хендерсон "Ливерпул"да 2011 йилнинг ёзидан бери – у "Сандерленд"дан кўчиб ўтганидан бери ўйнаб келмоқда. Англиялик ярим ҳимоячи "қизиллар" билан клуб даражасидаги барча совринларни қўлга киритди.