Таиландда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Жамоамиз ҳисобога ягона олтин медални кўпкурашчимиз Екатерина Воронина келтирди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
Екатерина Воронина (кўпкураш)
Кумуш медаль:
Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш)
Фарида Солиева (400 метр)
Бронза медаль:
Светлана Радзивил (баландликка сакраш)