“Интер Майами” МЛС'даги навбатдаги ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Қизиғи шундаки, ўйин арафасида "Сент-Луис" стадиони маъмурияти мухлисларга Мессининг футболкаларида трибунага киришни тақиқлаган эди.
Пресс-релизда таъкидланганидек, гап Мессининг ҳар қандай футболкалари ҳақида бормоқда - Месси ўйнайдиган барча клублар ва терма жамоа, яъни аргентиналик футболчининг либосида ҳам.
Эслатиб ўтамиз, Месси фаолиятининг асосий қисмини каталониялик «Барселона»да ўтказган, бироқ сўнгги икки йил давомида Парижнинг «ПСЖ» жамоасида ўйнаган.