Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шуҳрат Пўлатов Испания – Панама ўйинида ишлайди

Баҳо:
+ | -

Таиландда футзал бўйича 2012 йилги Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

1-3 ноябрь кунлари давомида Таиланднинг «Bangkok Futsal Arena», «Hua Mark Indoor Stadium», «Nimibutr Indoor Stadium» ва «Korat Chatchai Hall» мажмуаларида футзал бўйича 2012 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи баҳсларининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. 24 жамоа иштирок этаётган мусобақа, албатта, сенсацияларсиз бошланиши мумкин эмас. Дастлабки ўйинлар доирасидаги эътиборга молик кутилмаган натижалардан бири сифатида Эрон терма жамоаси 2008 йилги мундиал вице-чемпиони – Испания терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзбекистон учун эътиборга молик жиҳат – гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари доирасидаги иккита баҳсда ўзбекистонлик ФИФА рефериси – Шуҳрат Пўлатов ҳакамлар бригадаси сафидан жой олди. Пўлатов 3-ҳакам сифатида қайд этилган Ливия ва Португалия терма жамоалари иштирокида ўйинда европаликлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва айни вақтда «С» гуруҳида, амалдаги жаҳон чемпиони – Бразилияни ортда қолдирган ҳолда – пешқадамлик қилишмоқда.

«Жаҳон чемпионати ўз номи билан – Жаҳон чемпионати. У энг юқори савияда ташкил этилади ва энг юқори савияда ўтади. Жаҳон чемпионатида ишлаш – ҳар бир ҳакамнинг орзуси. Таассуротларимни ифодалашга сўз ожизлик қилади, бир сўз билан айтганда – ҳаммаси фантастик даражада. Бу ерда ҳар бир дақиқа, ҳар сония ўлчанган», - дейди Пўлатов.

«Ливия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 3-ҳакам сифатида ишладим ва, рости, дастлабки 5 дақиқа давомида жуда ҳаяжонландим. Бироқ кейин ҳаммаси ўтиб кетди. Бу менинг жаҳон чемпионатларидаги биринчи ўйиним бўлиб қолди», - деди ўзбекистонлик рефери.

Россия ва Соломон ороллари ўртасидаги «F» гуруҳи учрашувида Шуҳрат Пўлатов 2-ҳакам сифатида майдонда ҳаракат қилди. Мусобақа доирасидаги ҳозирча энг йирик ҳисоб айнан шу ўйинда қайд этилди – руслар Океания вакили дарвозасига 16та жавобсиз гол уришга муваффақ бўлишди.

«Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйиним – Россия ва Соломон ороллари ўртасидаги учрашув бўлди. Бу ўйинда иккинчи ҳакам сифатида майдонда ҳаракат қилдим ва бор маҳоратимни ишга солишга интилдим. Ўйин Россиянинг жуда йирик – 16:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганига ҳакамларнинг заррача алоқаси йўқ. Бу ерда ҳар куни бир кун аввал бўлиб ўтган ўйинлардаги ҳакамларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиб чиқилади. Масалан, бугун Россия – Соломон ороллари ўйини тўғрисида ҳеч ким бирор бир салбий фикр билдирмади. Демак, бу ўйиндаги ҳакамлик аъло даражада ўтганидан дарак. Умуман, ўйиндан кейин мағлубиятга учраган жамоа вакилларининг ҳар бир аъзоси ҳакамлик учун миннатдорчилик билдириб кетган эди», - деди Шуҳрат Пўлатов.

4-6 ноябрь кунлари давомида гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Шуҳрат Пўлатов 5 ноябрь куни «В» гуруҳи доирасидаги Испания ва Панама терма жамоалари ўртасидаги ўйинда таймкипер (вақт учун масъул ҳакам) вазифасини бажаради. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, қирғизистонлик ФИФА рефериси Нурдин Букуев «D» гуруҳи доирасидаги Аргентина ва Италия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга бош ҳакам этиб тайинланган.

«5 ноябрь куни Испания – Панама учрашувида таймкипер вазифасини бажараман. Бош ҳакамлик масаласига келсак, футзалда бош ҳакам билан 2-ҳакам бир хил функцияни бажаради. Фарқи – сўнгги қарор бош ҳакам томонидан қабул қилинади. Ўйинларга бош ҳакамларни тайинлаш бўйича алоҳида талаблар йўқ, мусобақага таклиф этилган барча ҳакамларда имкониятлар тенг, бир хил. Мусобақа давомида ҳакамларнинг ҳаракатларига қараб плей-офф босқичида ишлайдиган ҳакамлар танлаб, мусобақада олиб қолинади», - дея қўшимча қилди ўзбекистонлик ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов.

1-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган футзал бўйича жаҳон чемпионати баҳсларига олти конфедерациядан жами 39 нафар ҳакам таклиф қилинган. Мусобақа гуруҳ босқичи баҳслари 9 ноябрь куни якунига етади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:10, 04.11.2012.
Ўқилди: 6478 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.