АПЛ клублари бир футболчи учун кураш олиб боради. Хабарларга кўра, "Фиорентина" ҳимоячиси Игор "Брайтон" ва "Фулхэм" эътиборига тушган. 25 ёшли футболчига "Фулхэм" 7 миллион фунт таклиф этган эди.
Аммо таклиф дарров рад этилади. "Брайтон" эса бразилиялик ҳимоячи билан шахсий шартларни келишиб олгани айтилмоқда. Ҳимоячи флоренсияликлар томонидан 20 миллион фунтга баҳоланган.