Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Иско нима учун "Унион" жамоасига ўтмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ва "Севилья"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иско 2023 йил январь ойида Германиянинг "Унион" жамоасига ўтиши муваффақиятсиз якунлангани ҳақида гапирди.

“Ҳаммага мен баҳона қилаётгандек туюлади. Лекин агент менга қўнғироқ қилди ва "Унион"дан 1+1 схемаси бўйича таклиф борлигини айтди. 5 дақиқадан кейин қўнғироқ қилишимни айтдим ва маслаҳатлаша бошладим. "Унион" Бундеслига ва Европа лигасида яхши ўйнади - лойиҳа яхши кўринди. Ва мен рози бўлдим.

Улар менга шартнома юборишди ва мен Берлинга учиб кетдим. Мени клубдан бир одам кутиб олди - мен суратга тушдим, камерада саломлашдим. Одатий нарсалар. Ва биз эртаси куни текширув учун учрашув белгиладик.

Эрталаб касалхонага кетаётиб, еврокубокларда мени кирита олмасликларини айтишди. Мен тиббий кўрикдан ўтганимдан кейин, менга бошқача гапиришди. Мен ҳали ҳам уларнинг шартларини қабул қилдим, лекин кейинчалик улар менга яна қўнғироқ қилишди ва шартномадаги миқдорни қайта кўриб чиқиш кераклигини айтишди.

Мен Европа лигасида ўйнаш учун катта умид ва иштиёқ билан бордим ва 15 дақиқада улар шартномамнинг ярмини ўзгартиришди. Бу ҳурматсизлик эди. Мен 18 ёшда эмасман. Мен уларга жуда афсусда эканлигимни айтдим, лекин Испанияга қайтдим, чунки содир бўлаётган воқеаларни бемаънилик деб билдим", - деди Иско Марcа Marca нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ ярим ҳимоячи илк бор "Севилья"дан кетишига изоҳ бериб, клуб спорт директори Мончи билан жанжаллашиб қолганини айтганди.

Киритилди: 12:51, 18.07.2023.
Ўқилди: 1601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.