Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Тўп изидан қайтмайди, ҳакам сўзидан!

Баҳо:
+1 | -

Ўзбек тили - сўзга бой тил. Халқимиз теран кенг маънога эга бўлган фикрларни қисқа жумлаларга келтириб мақол тарзда фойдаланишади. Ўзбек халқ мақоллари ҳаётимизнинг турли жабҳаларида қўлланилади. Яқинда ижтимоий тармоқлардан бирида халқ мақолларимизни сал ўзгартириб футболга мутаносиблаштирилганини ўқиб қолдим.

Ушбу мақоллардан бир нечтасини сиз мухлислар билан ҳам баҳам кўришни жоиз деб билдим. Мақолларнинг ҳаммаси ҳам "ўхшамаган" бўлса-да, айримлари кайфиятингизни кўтаришига ишонамиз.

1. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, ютган жамоанинг мухлиси гапирсин.

2. Бўлинганни “Барселона” ейди, айрилганни “Арсенал”. (Вариант: Бўлинганни “Бунёдкор” ейди, айрилганни “Андижон”)

3. Тўпурар тўпурарни кўрса, оёғи қичийди.

4. Бир балоси бўлмаса, майдонда баклашка на қилур?

5. Билса - офсайд, билмаса - гол.

6. Бир бўлим минг бўлиммас.

7. Бир голни ўн бир киши бўлишибди.

8. Бир мавсумга жамоа ўлмас, иккинчи мавсумга ҳомий чидамас.

9. Бир ҳакамнинг ҳийласи қирқ жамоага юк бўлур.

10. Бир футболчи гол урса, қирқ футболчи туш кўрармиш.

11. Оёғи оғримаганнинг пенальти тепишига қара.

12. Ҳакамни йўқласанг, карточкаси кўринади.

13. Ёпиқлик дарвоза ёпиқлигича қолсин.

14. Очкони кузда санайдилар.

15. Карнайчидан битта “пуф”, реферидан битта “чуyр”.

16. Тўпнинг югургани дарвозагача.

17. Легионер бўлмагунча, футболчи бўлолмайсан.

18. Футболчи бўлиш осон, тўпурар бўлиш қийин.

19. Бошингга бутса келса ҳам тўғри теп.

20. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.

21. Голинг ҳалол бўлса, майдон ташқарисида нишонла.

22. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.

23. Бир ҳужумчига ҳам гол керак, ҳам пас керак.

24. ПФЛ бир қўли билан стадионни тебратар, иккинчиси билан турнир жадвалини.

25. Бош омон бўлса, гол урилади.

26. Футболчининг ўйнагиси келмаса, ҳакам билан тортишади.

27. Кўп гап - футболчига карточка.

28. Тўп изидан қайтмайди, ҳакам сўзидан.

29. Гол бўлмаса, дарвоза тўрлари қимирламайди.

30. Мухлисли стадион - бозор, муҳлиссиз стадион - мозор.

31. Гол урмаганни ургани қурсин.

32. Рақибга ачинган чемпион бўлолмайди.

33. Тактиканинг отини қўрқоқ қўйманг.

34. Гол эгасини топади.

Бу мақолларни тинимсиз давом эттиришимиз мумкин. Сизнинг ҳам хаёлингизга шунга ўхшаш фикрлар бўлса, марҳамат бизга етказинг, биз яна қайтариб ўзингизга етказамиз!

Олим Толипов

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:45, 05.11.2012.
Ўқилди: 8147 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик