Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликс “Барселона”га ўтиш орзусига етиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, яқинда португалиялик интервью бериб, унда "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаш орзуси ҳақида гапирган эди.
Журналист Ману Сайнснинг ёзишича, "Барселона" раҳбарияти Феликснинг трансферини молиявий томондан кўтара олишига ишонмоқда. Каталонияликлар "Атлетико" Жоауни яна ижарага беришга рози бўлишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Феликс ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Лондоннинг "Челси" жамоасида ўтказган ва у ерда Англия Премьер-лигасида учта гол урган эди. “Кўклар” “Атлетико” 100 миллион евродан ортиқ баҳолаган футболчини сотиб олмасликка қарор қилди.