Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнаси вақтидаги навбатдаги харидини амалга оширди.
"Кўк-анорранглилар" бу сафар "Жирона"дан Ориол Ромеуни трансфер қилди. Келишув 2028 йилгача тузилди. Товон пули 400 миллион евро.
Аввалроқ "Барса" 31 ёшли футболчи учун 4,5 миллион евро сарфлаши маълум бўлганди.