Кириш Регистрация
09/04 19:00 Нефтчи 0-1 Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро 2-0 Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико

Иссиқкўл вилоятидаги саммитда туркийзабон давлатларнинг футбол истиқболлари муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -

Қирғиз Репсубликасининг Иссиқкўл вилоятида Марказий Осиёнинг туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида саммит бўлиб ўтди. Ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган ушбу учрашувда томонлар ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақиятли ривожланишининг асосий омиллари инфратузилмани яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва етарли маблағ билан таъминлаш эканини таъкидлаб, ҳар бир футбол ассоциациясининг муваффақияти минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этдилар.

Бундан ташқари, футболчилар ва ҳакамлар йиғинларини ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилмани барпо этиш бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш иштирокчилари халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

“Мухлисларимиз минтақавий мусобақаларни ва дербиларни қанчалик соғинганини 32 йилда биринчи бор ўтказилган CAFA Nation's Cup турнири кўрсатиб берди. Биз биргаликда, ташаббус кўрсатган ҳолда минтақа футболини ривожлантиришимиз, халқларимиз ўртасидаги футбол анъаналарини янада мустаҳкамлашимиз мумкин. Қозоғистон вакиллари UEFA тажрибасидан, биз ўз навбатида ОФК билан ҳамкорликдан унумли фойдаланиб, барча йўналишлар бўйича ривожланиш лойиҳаларини амалга ошира оламиз” - деди Равшан Эрматов.

Йиғилиш якунлари бўйича ўзаро ҳамкорлик баённомасини тузиш ва имзолаш, унинг асосида ишчи гуруҳ тузиш, кейинчалик ушбу мамлакатларда футболни ривожлантириш динамикасини яхшилаш бўйича иш олиб боришга қарор қилинди. Ассоциациялар раҳбарлари ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:07, 20.07.2023.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5453]

«Барселона» «Атлетико» билан ўйиндаги вазият бўйича УЕФАга шикоят киритиши мумкин [4334]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3340]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3097]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2221]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [1957]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1858]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1631]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1567]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1530]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик