"Манчестер Сити" ўтган мавсум охирида ЕЧЛ ғолибига айланган эди. Энг қизиғи, "шаҳарликлар" энг тезкор ўнта футболчисиз бу ишни амалга оширди. Уларга рақиб бўлган "Интер"да ҳам шундай ҳолат. Қуйида УЕФА расман энг тезкор деб топган ўнта футболчи номи келтирилади.
10. Доминик Собослаи
Клуби: "Ливерпуль" /"Лейпциг"
Тезлиги: 35.9 км/соат
Венгрия терма жамоаси аъзоси бўлган футболчи дунёга ўзининг плеймейкерлик маҳорати ва вазият яратиш даражаси билан танилган. Бироқ, Собослаи кучли жисмоний даражага эга. Унинг тезлиги кўп нарсага имкон беради. Ҳа, у "Ливерпул"га ўтганлиги сабабли, янги мавсумда ЕЧЛ иштирокчиси бўла олмайди. Аммо мухлислар яқин келажакда яна Собослаини энг нуфузли турнирда кўришга умид қилади.
9. Мусса Диаби
Клуби: "Байер Леверкузен"
Тезлиги: 36.1 км/соат
"Байер 04" Хаби Алонсонинг илк мавсумида ЕЧЛда катта натижага эришмади. Аммо ўйини чиқмаган жамоа ичида Мусса Диаби ажралиб турарди. Франция терма жамоаси аъзоси айни дамда "Астон Вилла" ва "Арсенал" радарида турибди. Яқин келажакда ҳужумчини АПЛда кўрсак, ажаб эмас.
8. Карим Адейеми
Клуби: "Боруссия Дортмунд"
Тезлиги: 36.1 км/соат
Адейеми ўзининг Бундеслигадаги илк мавсумини осон ўйказмади. Мослашувчан ҳужумчи ЕЧЛнинг айрим ўйинларида порлаганди. Шулардан бири нимчорак финалнинг "Челси"га қарши кечган биринчи баҳси бўлади. Карим мезбондаги баҳсда 1 та гол устунлигини таъминлайди. Бироқ, иккинчисида эмас.
7. Нуну Тавареш
Клуби: "Арсенал"/ "Марсель"
Тезлиги: 36.2 км/соат
"Ўзи ЕЧЛда ўйнашни хоҳлайсанми? Сенга айтяпман, ўша лаънати Чемпионлар лигасида ўйнашни истайсанми дедим?"
Микель Артета 2021-22 йилги мавсумда Нуну Таварешга қараб мана шундай бақирган эди. Афсуски, янги масвумни "Арсенал" ЕЛда ўтказди. Тавареш эса "Марсел"га ижарага кетади ва у ерда ЕЧЛ иштирокчисига айланади.
6. Федерико Вальверде
Клуби: "Реал"
Тезлиги: 36.3 км/соат
Вальверденинг юқори тезлиги "Реал"га катта ўйинларда кўп ёрдам беради. Қанотда ҳаракат қилганида, уругвайлик футболчига бу асқотади. Ярим ҳимояда эса Вальверде, Кроос ва Мадрич қила олмайдиган ишларни тезлиги орқали амалга оширади. У Анчелотти жамоасида ҳозир жуда ҳам муҳим фигура.
5. Габриэл Верон
Клуби: "Порту"
Тезлиги: 36.4 км/соат
Верон эндигина бир мавсумни Европада ўтказди. Шунга қарамай, бразилиялик вингер ҳаммани ўзининг тезкорлиги ва техникаси билан ҳайрон қолдира олди. Тез орада Веронни катта клублар ўзига жалб қилса керак.
4. Рафаэль Леао
Клуби: "Милан"
Тезлиги: 36.5 км/соат
Ўтган мавсум Леао ва "Милан" учун анча яхши ўтиши мумкин эди. Аммо бундай бўлмади. Италиянинг энг шонли жамоаси бўлган "Милан" ЕЧЛнинг чорак финалида "Наполи"ни таслим этади. Ярим финалда эса "Интер"га рўбаро келади. Илк ўйин олдидан муҳим фигура бўлмиш Леао жароҳат олади. Оқибатда, Истанбул йўлланмасига "Интер" эга чиқди.
3. Усмон Дембеле
Клуби: "Барселона"
Тезлиги: "36.6 км/соат
Хави Дембелени "Барса"да қолдиришга кўндирган эди. Бу қарор ҳар икки томон учун фойдали бўлди. Афсуски, Дембеле жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичидан нарига ўта олмади. Қандай афсус!
2. Михаил Мудрик
Клуби: "Челси" / "Шахтёр Донецк"
Тезлиги: 36.6 км/соат
Мудрик 2022/23 йилги мавсумни оғир ўтказди. "Шахтёр"да катта ном бўлиб туюлган ҳужумчи, "Челси"да кўринмай қолди. Бир нарса аниқки, украиналик футболчи олдида ҳали узоқ йўл бор. Бу йўл давомида унда ўзиник яна кўрсатиш имкони бўлади.
1. Алфонсо Дейвис
Клуби: "Бавария"
Тезлиги: 37.1 км/соат
Агарда юқоридаги футболчилар статистикасига назар солмаган бўлсангиз, яхшилаб қаранг ва ўрганинг. Алфонсо Дейвис рўйхатдаги энг яқин таъқибчисидан 0.5 км/соатга тезроқ. Бу эса канадаликнинг нималарга қодир эканидан далолат беради. "Бавария" Дейвисдан ҳали узоқ йиллар фойдаланиши мумкин.
ИСМАТОВ Ж.