Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Месси мавсум якунида кулгили бўлган "олтин қошиқ"ни олиши мумкин – у қандай соврин?

Баҳо:
+ | -

“Интер Майами” клуби билан Лео Месси “ёғоч қошиқ” унвонига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Бироқ бу шарафли унвон эмас, аксинча.

Авваллари ижтимоий ҳаётга алоқадор бўлган бу термин маълум колоннанинг энг сўнгги аъзоларини билдирган. Кейинчалик спортда ҳам анча оммалашди. МЛСда "ёғоч қошиқ" чемпиони оддий лигадаги сўнгги клуб ҳисобланади. Шу билан бирга, у нафақат унвонни, балки ҳақиқий мукофотни ҳам олади.

• Ушбу лигада ғолиб чиққан жамоага соврин сифатида махсус қалқон берилади. У доимий мавсумда энг кўп очко тўплаган жамоага, қошиқ эса энг паст балл тўплаган клубга берилади.

• У 2015 йилги мавсум охиридан тақдим этила бошланган. Жамоа бу мукофотни олади ва бутун мавсум давомида унга эгалик қилади, кейин эса уни бошқа ёмонроқ жамоага беради.

• Биринчи "ёғоч қошиқ" "Чикаго Файр" клубига берилган. Ўша пайтда чикаголиклар 34 учрашувнинг атиги 8 тасида ғалаба қозонди ва атиги 30 очко тўплаганди - ҳар иккала конференциядаги энг кам балл.

• Кейинги йили ҳам "Чикаго" бу совринни сақлаб қолди. Аммо 2017 йилги мавсум охирида "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби ушбу "мукофот" билан сийланди. Кейин у муқобил равишда "Сан-Хосе" ва "Цинциннати"га тегишли бўлди ва унинг охирги эгаси "Ди Cи Юнайтед" ҳисобланади.

• 2020 йилда "ёғоч қошиқ" коронавирус пандемияси туфайли ҳеч кимга берилмади.
• Ҳар йили январь ойида бўлиб ўтадиган махсус конференцияда ўша омадсиз жамоа тақдирланади. Эслатиб ўтамиз, МЛС мавсуми "баҳор-куз" тизими бўйича ўтади. Қоидага кўра, у февралдан декабргача плей-оффни ҳисобга олган ҳолда давом этади.

Мукофот қандай яратилган ?

“Бир вақтлар бу клуб эгаларини шарманда қилиш усули ўлароқ бериларди. Аслида лойиҳа "Чикаго" кетма-кет икки марта "қошиқ" ютиб олгандан сўнг бошланган”, — дейди соврин яратувчиси, "Чикаго" мухлиси Ден Жиру.

У қўшимча қилади: “Ўшанда мен коллежда дарс берганман ва маркетинг бўйича директор эдим. Шундай қилиб, лойиҳа аслида менга тушди. "Цинциннати" мухлислар гуруҳларидан бирининг президенти Жаред Хандра жамоа совринни қайта-қайта олганида, унга бўлган муносабати ҳақида шундай деганди: “Кетма-кет уч йил соврин ютиш ажойиб. Биз қандайдир совринни олмоқчи эдик. Одамлар дастлаб қай даражадаги соврин эканлигининг фарқига бормадилар".

Хандранинг айтишича, жамоа бир марта кубокни ютганида одамлар уни навбатма-навбат ушлаб, у билан суратга тушишди, рақсга тушишди. Ҳа, бу охирги ўрин учун соврин эди, лекин унда ҳеч қандай хўрлик ҳисси йўқ эди. Бироқ, Жиру таъкидлайди: "Бу шунчаки ҳазил кубок эмас, балки ўз эгаларини шарманда қила оладиган мотивацион восита бўлиши керак эди. Менимча, бу лигада муҳим – мен жамоанинг турғунлигини ва мухлисларини йўқотаётганини кузатганман. Бу Эндрю Ҳауптманн даврида "Чикаго"да содир бўлган".

Энди Месси ва Херардо Мартиноларни "ёғоч қошиқ" билан тасаввур қилиб кўрингчи. "Интер Майами" ҳақиқатан ҳам охиргинчи бўлиши мумкинми?

• Клуб 18 очко билан Шарқий конференция жадвалида охирги ўринда бормоқда. “Торонто”да бир очко кўп, аммо юқоридаги кейинги учта жамоада бирданига саккиз очко кўп. “Торонто” билан улар барибир фарқни қисқартириши мумкин, гарчи “Интер” биринчи даврада уларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да. Бироқ бошқаларга етиб олиш осон бўлмайди. Ғарбда "Колорадо" 19 очко билан охирги ўринда бормоқда. Вазият шунга ўхшаш - уч очко кўпроқ тўплаган "Лос-Анжелес Гэлакси" бироз олдинда, қолган жамоалар камида етти очко олдинда.

• Шу билан бирга, жамоаларнинг ўйинлари сони ҳар хил. Масалан, Шарқда энг кам ўйин ўтказган жамоа “Интер” (22, қолганларида 23-24), Ғарбдаги "Колорадо"да эса 23 та ўйин (масалан, "Канзас"да ҳатто 25 та). Ҳаммаси бўлиб жамоалар 34 та ўйин ўтказишади, демак, "Интер"да вазиятни тўғирлаш учун 12 та ўйин бор.

Умуман олганда бу атама нафақат футбол, ​​балки регби, нетбол ва бошқа спорт турлари бўйича АҚШдан ташқари Австралия ва Янги Зеландия чемпионатларида ҳам ишлатилади. Мукофот эшкак эшишда ҳам, сузишда ҳам берилади - спортчиларга гигант қўғирчоқлар кўринишида.

Буюк Британияда эса "ёғоч қошиқлар" жамияти 40 йилдан бери фаолият юритади - бу ногирон болаларга ёрдам берадиган хайрия ташкилоти. У регби ишқибозлари томонидан яратилган.

Киритилди: 21:38, 20.07.2023.
Ўқилди: 3396 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.