"Милан" ўртоқлик учрашувида "Лумеззане"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди.
“Россонерилар”нинг янги футболчиси Кристиан Пулишич иккита голли узатмани амалга оширди. Америкалик футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва 45 дақиқа ўйнади.
Шунингдек, илк дақиқаларданоқ клубга янги келган яна бир футболчи Рубен Лофтус-Чик ҳам майдонга тушди. Иккала футболчи ҳам шу ёзда “Челси”дан Милан шаҳрига келганди.
24 июль куни "Милан" "Реал" билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашув Пасаденада (АҚШ) бўлиб ўтади.